Ўш вилояти Аравон тумани Чертик қишлоғи яшовчиси 24.kg нашрига эри беш яшар қизига уятсиз-бузуқ ишлар қилгани, милиция эса ҳеч қандай чора кўрмаётганини айтди.
Ўш вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа юзасидан аёл 2021 йил декабрь ойида ариза билан мурожаат қилганини айтди. Унда аёл эрини 3 ва 14 декабрь кунлари вояга етмаган қизига нисбатан тегажоқлик қилганликда айблади.
«Суриштирув жараёнида аёл 3-14 декабрь кунлари уйига кирмоқчи бўлганида эшик қулф бўлганини, эшикни тақиллатганида эри эшикни очганида ҳансираб турганини, уйга кириб қизини кийинтираётганда эса, қизининг оёқлари кўкарганини пайқаганини билдирган», — дейилади вилоят ИИБ хабарида.
Милициянинг айтишича, ўша пайтда қиз ижтимоий ходим иштирокида сўроқ қилинган. Уларнинг маълумотига кўра, қиз ўз кўрсатмасида отаси унинг оёғи ва ёнбошини ушлаб, онангга айтма деб қўрқитган.
«Бироқ, аёлнинг гумонланувчи сифатида сўроқ қилинган турмуш ўртоғи ўз кўрсатмасида номақбул ҳаракатлар қилмаганини, хотини бу иши билан яшаётган уй ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган дўконни ўз қўлига олмоқчи эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи аввал ундан уйни ўз номига расмийлаштиришни сўраган, бироқ у буни рад этган, чунки уйни ва дўконни аввалги турмушидан бўлган ўғлига мерос қолдиришни хоҳлаганини билдирган», —деб хабар берди матбуот хизмати.
ИИБ томонидан ўшанда суд-тиббий экспертиза тайинланган ва улар қизнинг танасида жароҳатлар, кўкаришлар ва унинг излари, ҳамда бошқа зўравонлик белгилари топилмаганини айтишган.
Вилоят милицияси хабарига кўра, экспертиза қиз ҳали беш ёшга тўлмагани боис у ташқаридаги воқеаларни тўғри тушуна олмайди деб хулоса чиқарган. Экспертиза маълумотларига кўра, қизнинг ҳиссий реакцияларида шубҳали номувофиқликлар мавжуд бўлиб, бу ишнинг ҳолатлари ҳақидаги дастлабки баёнотларнинг ҳақиқат ва ишончлилигига шубҳа уйғотди.
25 декабрь куни милиция жиноят таркиби бўлмагани учун жиноят ишини қўзғатишдан бош тортди. Январь ойида Аравон туман прокуратураси терговчининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилиб, материалларни янги экспертиза учун юборган.
Иккинчи текширувдан кейин жиноят иши очиш ташаббуси қўллаб-қувватланмади. 2022 йил июнь ойида прокуратура ишни қайта терговга жўнатган, бироқ жиноят аниқланмаган – жиноят ишини қўзғатиш учун етарли далиллар йўқ бўлган.
Қизнинг онаси нима дейди?
Милиция ярим йилдан бери ҳеч қандай чора кўрмаётганини қизнинг онаси Дунёхон Қамбарова айтиб чиққан.
«Турмуш ўртоғим, қизларимнинг отаси 63 ёшда. У илгари бир неча марта турмуш қурган, мен ҳам олдин турмушга чиққанман ва ажрашганман. Биз 2014 йилда турмуш қурганмиз. Икки қизимиз бор эди. Ҳозир каттаси 6 ёшда, кичиги тўрт ёшда. Биринчи қизим уч ёшга тўлганда, отаси менга ички кийимини ечиб қитиқлаганини айтди. Ўшанда у кичкина бўлгани учун тушунтириб бера олмади», — дейди қизнинг онаси.
Аёлнинг сўзларига кўра, кейинроқ қизи отаси бу воқеани машинада такрорлаганини айтган.
«Унинг оёқларида кўк доғлар бор эди. Кейин милицияга мурожаат қилдим. Уйга милиция ходимлари келди, эрим бошқа бундай қилмасликка ваъда берди. Кейин биз бирга яшашни давом эттирдик», —деди у
Бундан ташқари, Қамбарова бир куни қизининг юзи шишиб кетганини, боши айланиб, қусгиси келганини пайқади.
«Биз шифохонага мурожаат қилдик. Мен милицияга мурожаат қилмоқчи бўлдим, лекин эрим уйни ва дўконни тортиб олиш учун шундай қиляпсан, деб бақирди. Кейин у Россияга жўнаб кетди. У кейинроқ қайтиб келди, мен уни тузалиб кетган деб ўйладим, лекин ундай эмас эди. Қизимга спиртли ичимлик бера бошлади. Бу билан у ичак қуртларини даволашини тушунтирди. Қизим менга отаси бармоғини қўйганини айтди. Кейин бориб ариза ёзишимга тўғри келди», — деди воқеа тафсилотларини тушунтирган Қамбарова.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, қизнинг онаси 2021 йил декабрь ойида ариза ёзгач, уйдан чиқиб кетган. Аёлнинг сўзларига кўра, унинг қизи жуда қўрқиб кетган, охирги олти ой давомида мактабга бормаган.
«Милиция ходими қизимга қирғиз тилида савол берди, у менга тушунмай қараб турарди. Улар [милиция ходимлари] қизингга ўргатяпсан дейишди. У сўроқдан жуда қўрқиб чиқди. Маълум бўлишича, эрим [қизимни] ҳожатхонага туртиб, қизим йўқолиб қолди деб айтаман деб қўрқитар экан. Милицияга борсанг ўзингларни қаматаман деб қўрқитган. Суд-тиббий ва бошқа экспертизалар ўтказилмаган. Улар бизни фақат шифокорга юборишди. У ерда улар фақат жинсий аъзони кўришди ва ҳамма нарса тоза эканлигини айтишди. Қандайдир таҳлил оласизларми деб сўрадим. Бизда бундай шароит йўқ, дейишди», - дейди қизнинг онаси.
Қамбарова сўроққа чақирилмай, тергов ҳаракатлари олиб борилмаётганидан шикоят қилди.