Адвокат: 13 ёшли қизни зўрлашда гумонланганлар айбини тан олмаяпти

269

Свердлов туман судида икки нафар милиция ходими томонидан зўрланган 13 ёшли қиз иши бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Суд мажлисини ёритиш ва кузатиш учун келган оммавий ахборот воситалари, Ҳақиқатчи институти аппаратининг ходими ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли вакили суд мажлисига киритилмади.

Судга 3 нафар айбланувчи келтирилди – уларнинг икки нафари милиция ходими, учинчиси эса «Дордой» бозори қоровули. Судда улардан ташқари гувоҳлар ҳам сўралган. Гувоҳлардан бири қизнинг "наушник" ўғирлаганини иддао қилган «Дордой» бозоридаги дўкон эгаси эканлиги маълум қилинган.

Зўравонлик қурбони бўлган қизнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Тимур Султановнинг айтишича, судя гувоҳлардан бири келмагани учун ишни 13 июлга қолдирган.

Адвокат Тимур Султанов

«Бугунга қадар ушбу иш бўйича 3 нафар гувоҳ сўроқ қилинган. Энди яна бир гувоҳ сўроқ қилинади, кейин суд айбланувчини сўроқ қилади, шундан сўнг суд жараёни бошланади. Кейин сўнгги сўз айтилади, ҳукмнинг охирига етамиз деган умид бор», — деди адвокат.

Ҳимоячининг айтишича, судланувчилар ўз айбларига иқрор эмаслар. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, судланувчининг адвокатлари суддан гумонланувчилардан бирининг суратини ижтимоий тармоқларда тарқатган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатишни тегишли органларга топширишни сўраган.

«Суд бундай ваколати йўқлиги сабабли уларнинг аризасини қаноатлантиришдан бош тортди», — деди адвокат.

Вояга етмаган қизни зўрлаш

Июль ойи бошида 13 ёшли қиз зўрлангани ҳақида хабар берилган эди. Бишкекда ушбу иш бўйича суд жараёни бошланган. Ҳозирда икки нафар милиция ходими ва «Дордой» бозорида ишлаган қоровул айбланмоқда.

Шунингдек, бу ҳолатда Ўш бозоридаги меҳмонхоналардан бирининг официанти ҳам зўрлашда гумон қилинмоқда. Унинг иши бўйича тергов ишлари якунланиб, материаллар судга ўтказилди.

Қизнинг яқинлари гумон қилинаётган милиция ходимлари жавобгарликдан қутилиб кетиши  мумкинлигидан хавотирда. Қизни отасининг сўзларига кўра, қизига нисбатан зўравонлик 2021 йилнинг августидан 2022 йилнинг февралигача давом этган.

5 июль куни ўсмир қизнинг зўрлангани ҳақидаги хабарлар тарқаган вақтда Ички ишлар вазирлиги биноси олдида қизлар ва аёлларга нисбатан зўравонликка қарши митинг бўлиб ўтди. Акция иштирокчилари аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, жумладан, ИИВ раҳбари Улан Ниязбековнинг истеъфога чиқишини талаб қилишди.

Депутат Дастан Бекешев ички ишлар вазири «бундай ваҳший воқеалардан хулоса чиқармайди ва ўз ишини одатдагидек давом эттирмоқда» деган. Вазирлик депутатга жавоб бериб, муассаса томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўплиги қайд этилган.

Шу куни фуқаролик фаоллари, хотин-қизлар ташкилотлари вакиллари Президент Садир Жапаровга мурожаат қилишди. Улар президентдан аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бораётганига эътибор қаратишни сўради.

Президент Садир Жапаров маъмурияти эса мурожаатга жавоб қайтариб,  «бундай фожиали воқеалар бу борадаги ишларни кучайтириш зарурлигини кўрсатади», деди. Бироқ президент маъмуриятининг жавоби фаолларни қониқтирмади ва улар Жапаров билан учрашишни сўради.

Вояга етмаган қизнинг зўрлангани бўйича муфтийнинг собиқ ўринбосари Кадир Маликов баёнот берди. Унинг фикрича, 13 ёшли қизнинг зўрланиши жамиятимиз ва тузумимиз деградацияси жуда чуқур эканини кўрсатади.