Тожикистон чегарасини «ноқонуний кесиб ўтишда» айбланиб қўлга олинган 11 қирғизистонлик ватанига қайтарилди. Бу ҳақда Хўжанддаги қамоқда бўлган Айдарбек Хайдаровга таяниб «Азаттык» нашри ёзди.
Маълумотга кўра, Айдарбек Хайдаров 2021-йилнинг 24-октябрь ойидан бери Тожикистоннинг қамоғида ушлаб турилган. У 7-июлда қамоқда бирга ётган 10 қирғизистонлик билан бирга Қирғизистоннинг ҳудудига ўтказилганини айтган.
Унинг отаси Умарбай Хайдаров мамлакатга қайтарилган олти киши Лайлак туманининг Жанги-Жер қишлоғига етказилганини, тўрт нафари эса Бишкек шаҳрига жўнатилганини таъкидлаган.
«Баткеннинг Қизил-Бел чега пунктидан чиқиб келди. Соғлиғи яхши. Ўн бир кишини чиқариб келишди. Ҳуқуқ тартибот органлари ўзимиз олиб келамиз дегани сабаб, биз бормадик», — деди Хайдаров.
Жорий йилнинг июнь ойида Баткен вилоят суди қирғиз-тожик чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Сулукту шаҳрида ишлаётган 11 нафар тожик фуқаросига 50 минг сомдан жарима солиниб, қамоқдан бўшатган.
Тожикистон фуқаролари Сулуктудаги кўмир конларининг бирида ноқонуний меҳнат қилиб юргани маълум бўлган. Улар МХДҚ тарафидан 13-майда қўлга олинган. Улар Тожикистоннинг Сўғд вилоятининг турғунлари экани аниқланган.
Ўтган йили 39 қирғиз фуқароси Тожикистоннинг Сўғд вилоятида чегарани ноқонуний кесиб ўтиш бўйича судланган. Уларнинг айримлари чегара жанжалига қатнашганликда айбланган.
Жорий йилнинг бошида Тожикистоннинг чегарасидан «ноқонуний ўтишда» айбланиб икки йилга судланган 68 ёшдаги Кудайберди Бекмуратов қўшни давлатнинг қамоғида вафот этган. Элчилик марҳумнинг злимини холис, адолатли тергов қилиш учун Тожикистоннинг ТИВига нота жўнатган.