«16 ёшли қизни зўрлаш иши». Уй қамоғига чиққан айбланувчилар икки ойга қамоққа олинди

315

8-июлда Бишкек шаҳар суди 16 ёшдаги қизни зўрлашда айбланаётганларнинг эҳтиёт чорасини ўзгартирди. Улар 6-сентябрга қада ТИЗО-1да қамоқда бўлади. Бу ҳақда шаҳар судининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, Бишкек шаҳар суди Свердлов туман судининг айбланувчиларни уй қамоғига чиқариш бўйича ҳукмини асоссиз деб топди.

8-июлда Свердлов туман судининг судьяси Жанали Батирбеков зўрлашга айбланаётганларни ҳеч қаерга кетмаслик бўйича тилхати билан уй қамоғига бўшатган. Судьянинг бундай қарори жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган.

Олий суддан судьянинг баҳсга сабаб бўлган қарори «эътибордан четда қолмаганини» билдириб, судьянинг ҳаракатида ўспирим қизнинг ҳуқуқларини поймол қилиш бўлганини кўриб, жиддий ҳаракатлар кўрилганини билдирган.

«Батирбеков Қирғизистоннинг Судьялар кенгашига ўз истаги билан ваколатларини топшириш ҳақида аризасини берди. Судья унинг ҳаракатидан пухталигига гумон туғилиб, суд ҳокимиятининг обрўсига раҳна тушургани учун ишдан кетишга қарор қилган», — деб таъкидлашган Олий суддан.