Ўш ва Бишкек аэропортлари турк компаниясига ташқи бошқарувга берилмайдиган бўлди

339

Вазирлар маҳкамаси Ўш ва Бишкекнинг халқаро аэропортларини Туркиянинг YDA INŞAAT компаниясига ташқи бошқарувга беришдан бош тортди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров билдирди.

У турк компанияси билан битимда «Қирғизистоннинг манфаатлари тўлиқ киритилмаганини» таъкидлади. Шу билан бирга Жапаров ҳукумат бошқа сармоядорлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини қўшимча қилди.

«Давлат манфаатига, хавфсизлигига тўлиқ жавоб берса, икки йилда дунё андозасига лойиқ қурилишни битириб, икки аэропортни ҳам ишга киргизадиган қайси бир инвестор бўлмасин ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Ёки бу лойиҳани ўзимизга амалга оширамиз, аммо бу кўпроқ вақтни талаб қилади», — деб билдирган вазирлар маҳкамасининг етакчиси.

Аэропортларни ўтказиб бериш ташаббуси ва унга қарши фикрлар

Вазирлар маҳкамаси Ўш ва Бишкекнинг халқаро аэропортларини Туркиянинг YDA INŞAAT компаниясига 39 йилга ташқи бошқарувга ўтказиб бериш ниятини билдирган.

Ақилбек Жапаров парламентнинг 29-июндаги йиғинида лойиҳани давлат-хусусий ҳамкорликнинг асносида амалга ошириб, аэропортларни модернизациялаш режалаштирилаётганини билдирган.

Унинг айтишича, Туркиянинг YDA INŞAAT компанияси икки йилда 450-501 млн доллар жалб қилиб, учиб-қўниш ҳудуди, янги аэровокзал ҳамда юк терминалини қуришни ваъда қилган.

Вазирлар маҳкамасининг аэропортларни хорижий компанияга ташқи бошқарувга бериш режаси қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Депутат Жанар Ақаевнинг фикрича, Бишкек ва Ўшнинг  аэропортини хорижий номаълум компанияга бериш Қирғизистон манфаатларига мос келмайди. Ақаев бу масала бўйича очиқ танлов эълон қилиш кераклигини таъкидлаган.

4-июлда «Кабар» давлат ахборот агентлигига берган интервьюсида қирғизистонликларни лойиҳа ўлкага  «катта фойда» олиб келади деб ишонтирган.

«Масалан, бугунги кунда аэропортимизга кунига 16 самолёт қўниб-парвоз қилаётган бўлса, икки йилдан кейин 160 самолёт қўниб-уча бошлайди. Энг охирги русумдаги янги учиб-қўниш ҳудуди қурилади. ТУманга қарамай, самолётлар қўниш, парвоз амалларини ишга ошира олади. Ҳозирги учиб-қўниш ҳудудимизга озгина туман бўлса ҳам самолёт қўна олмайди. Олмаотага бориб қўнмоқда. Бундан ташқари, юк ташувчи терминал қурилади. Йилига юз минг тоннадан ортиқ юклар бизнинг аэропортлар орқали ўтиб туради», — деб айтган у.

5-июлда депутат Жанар Ақаев YDA INŞAAT компанияси аэропортларнинг ўзини гаровга қўйиб, банкдан кредит олиб, 557 млн доллар сармоя киришни кўзлаётганини айтган.