«Аёллар ва қизларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш» ҳаракати президент Садир Жапаровнинг аёлларга нисбатан зўравонликнинг ўсишига боғлиқ мурожаатига берган жавобидан қониқмади.
«Афсуски, биз мамлакатнинг аёлларини ва болаларини ҳимоя қилиш давлат раҳбари учун ҳам, ҳар бир вазир учун ҳам биринчи навбатдаги мақсади эмаслигини кўриб турибмиз», — дейишди ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамон президент билан учрашишни кутаётганини қўшимча қилиб.
Аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар мамлакат икки йилдан буён Гендер тенгликка эришишнинг миллий стратегияси (ГТEМС) ва унга нисбатан Миллий режа (МР) йўқ кун кечириб келаётганини таъкидлашди. Уларнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳалар аллақачон ишлаб чиқилгани билан анчадан буён Вазирлар маҳкамаси кўриб чиқмоқда.
«Вазирлар маҳкамаси тизимидаги ўзгаришлардан Аёлларнинг ишлари ва гендер ривожлантириш бўйича миллий кенгашнинг биронта ҳам мажлиси бўлмади. Жогорку Кенеш вазирлар маҳкамаси ташаббуси билан 2022 йилнинг июль ойида ноқонуний қарор қабул қилиб, Болалар кодексининг янги редакциясини йўқ қилган. Унда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари бор эди. 2021 йилнинг декабрь ойида сиз [президент] Болалар кодексининг янги таҳририятини имзолашни ваъда қилгансиз, аммо шу кунгача бундай бўлмади», — деб ҳаракат президентга мурожаат этди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги оилавий зўравонликнинг олдини олиш ишларига 500 ижтимоий ходимлар, халқни хабардор қилиш ва оилавий зўравонликдан жабрланганлар учун хизмат кўрсатишларни яхшилашга 25 млн сом ажратишни ваъда қилган, лекин ушбу масала ҳамон ҳал этилмаётганини ёдга солишди.
«Меҳнат вазирлигининг гендер сиёсат бўйича ваколатли бўлими доим кадр қисқартиришларга дуч келади. Ижтимоий ривожлантириш вазирлиги билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бирлашиб, кейин яна бўлиниб чиққанидан кейин Меҳнат вазирилигига оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш ва ҳимояни координация қилиш бўйича мажбуриятни юклайдиган норматив ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилмаган», — деди ҳаракат.
Улар оилавий зўравонлик кўрсатганларни тарбия қилиш дастурлари ишламаётганини ҳам таъкидлашди. Уларнинг сўзларига кўра, мамлакатда оилавий зўравонликдан жабрланган аёлларга хизмат кўрсатишда фақат битта муниципал кризис марказий фаолият олиб боради. Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун эса, аҳолига маълумот бериш давлат теле-радио каналлари, таълим тизимини, Маданият вазирлиги ва маҳаллий ҳукумат органларини қизиқтирмайди.
«Ушбу шароитда бош вазир ўринбосари [Эдил Байсалов] билан бош вазир [Акилбек Жапаров] мамлакат имижини ва туристларни қўрқитиб юбормаслик учун ОАВни аёлларга ва болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги хабарларни чиқармасликка тарғиб қилмоқда. Зўравонлик масаласини ҳал қилиш учун жамиятнинг барча секторини жалб қилиб, муаммо борлигини исботлаб, уни ҳал қилиш устида ишлаб, муҳокама қилиш керак деб жавоб берардик», — дейишди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Ҳуқуқ ҳимоячилари аёллар ва болалар турмуш ўртоқларидан ва ота-оналаридан қўрқмай-чўчимай, кўчада эркин юриши учун уларнинг хавфсизилигини таъминлаш зарур, шундагина ОАВдаги хабарларга хавотир олмаган кун келади деб ҳисоблашади.
«Инвестиция иқлими ва туризмни ривожлантириш учун хавфсизлик ва қонун устуворлиги муҳим мезондир», — деб якунлашди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Ҳаракатнинг президентга мурожаати
5 июлда фуқаролик фаоллар ва аёллар ташкилотлари вакиллари болаларга ва аёлларга нисбатан зўравонлик ўсиб бораётганига эътибор қаратишни сўраб президент Садир Жапаровга мурожаат йўллашган. Улар президентга икки нафар милиция ходими томонидан зўрланиб келган 13 ёшдаги қиз воқеасини мисол қилиб мурожаат қилишган.
«Зўравонликка йўл қўйиш ҳаётнинг барча жабҳаларига кириб боради ва жамиятимизни таназзулга олиб келади. Бундай вазиятнинг пайдо бўлиши сизнинг шахсий аралашувингизни талаб қилади, уни кечиктириш ва кутиш мумкин эмас», — дея огоҳлантирдилар.
Мурожаатда ҳуқуқ ҳимоячилари президентдан ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд-ҳуқуқ тизимида аёлларнинг конституциявий ҳуқуқлари бир неча бор поймол этилаётганига эътибор қаратишни сўраган. Шунингдек, улар шошилинч қонунчилик чораларини кўриш ва президент маслаҳатчиларига гендер масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий этишни сўрашган.
Президент Садир Жапаров маъмурияти эса мурожаатга жавоб қайтарди, «бундай фожиали воқеалар бу борадаги ишларни янада кучайтириш зарурлигини кўрсатади» деди.
«Болаларга нисбатан зўравонлик масаласи Болалар ҳуқуқлари бўйича махсус вакил Асел Чинбаеванинг шахсан назоратида бўлиб, бу борадаги маълумотлар президентга ўз вақтида етказилади», — дея ишонч билдирди президент маъмурияти.