Олмаотадан Иссиқкўлга авиақатнов очилди

Олмаотадан Иссиқкўлга авиақатнов очилди. Бу ҳақда «Манас Халқаро аэропорти» ОАЖнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Аэропорт маълумотига кўра, 1-июлда биринчи йўналиш учди.

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси бир ҳафтада икки марта — душанба ва жума кунлари Олмаота— Томчи — Олмаота йўналиши бўйича қатнайди.

Матбуот хизматидан компания ҳафтасига тўрт марта учишни режалаштирганини қўшимча қилишди.

Бунгача «Манас» аэропорти Ўш — Иссиқкўл мавсумий йўналиши очилганини билдирган. Ёзнинг охиригача «Тез Жет» авиакомпаниясининг самолётлари йўловчи ташийди. Парвозларнинг йўналиши —шанба кунни ҳисобга олмаганда ҳафтасига 6 кун.

1-июлда Ўшдан Иссиқкўлга биринчи йўналиш учган. Томчи аэропортига 100 йўловчи қўниб, Ўшга 96 одам учиб кетган.