Депутатлар Қирғизистонга 500 минг доллар инвестиция солганларга фуқаролик беришни таклиф қилишди

298

Жогорку Кенешнинг депутатлари «Инвестициялар учун Қирғизистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» қонун лойиҳасини тайёрлади. Лойиҳа ташаббусчиси Элмурза Сатибалдиев, Дастан Бекешев ва Бактибек Сидиков.

Уларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг мақсади — инвестиция жалб қилиш ва Қирғизистоннинг инвестиция иқлимини яхшилаш. Фуқаролик олиш учун чет эллик албатта Қирғизистонда истиқомат қилиб, давлат ёки расмий тилни билиш шарт эмас. Аммо у мамлакатнинг иқтисодига сармоя солиши керак.

«Инвесторлар Қирғизистонга тўсиқларсиз келади, банкларда пул ва молиявий операцияларни ўтказа олади. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келажакда инвестиция майдончани ривожлантириш учун шароит яратиши мумкин, унинг натижасида ИДП, УДП кўпаяди ва янги иш ўринлари тузилади», — деб билдиришди депутатлар.

Қонун лойиҳасига кўра, инвестиция хиссалар 500 минг доллар миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Улар қуйидагича бўлиши мумкин:

  • беш йилдан кам бўлмаган муддатда Қирғизистонда банк муассасаларида бўлган ҳисоблардаги муддатли депозитлар;
  • тижорий ташкилотларнинг мулкидаги акцияларни, улушларни хусусийлаштириш;
  • ахборот-коммуникация технологиялар ва дастурлаш билан таъминлаш муҳитидаги бизнес-лойиҳаларга, илғор техникаларни ва IT-индустриясининг технологияларини ишлаб чиқишга инвестисиялар;
  • республиканинг баъзи ҳудудларини ривожлантириш учун Қирғизистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган ва амалга оширилувчм махсус инвестиция дастурларига инвестициялар.

Лойиҳада инвестициялар муддати 5 йилдан кам бўлмаслиги керак, унинг ичида фуқаролик олган чет эл фуқароси Қирғизистонда олинган фуқаролик ҳуқуқларнинг объектларини эгаликдан ажратиб олишга ҳуқуқи бўлмайди.

Қонун лойиҳаси ташаббускорларининг таъкидлашича, инвестиция фуқаролиги тажрибаси Россия,  Австрия, Болгария ва Туркияда амалда қўлланилади.