Боткен вилоятининг Қадамжой туманида тадбиркорга таҳдид қилиб пул талаб қилишда гумонланиб икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Боткен вилоят ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, 29 июнь куни милицияга Қадамжой туман Полотхан қишлоқ ҳудудининг турғуни шикоят билан мурожаат қилган. Унда тадбиркор 27 июнь куни «Умар» исмли шахс келиб, ойига 500 АҚШ доллар миқдорида маблағ тўлаб турасан деб таҳдид қилганини айтган.
Вилоят милициядан «Нелегал-Траффик» номидаги операция жараёнида жиноятда гумонланиб икки киши қўлга олинганини маълум қилишди. Гумондорлар Полотхан қишлоқ ҳудудидаги қишлоқлардан бирида 16 000 сом олаётган жойида қўлга олинган.
Матбуот хизмати тергов жараёнида 36 ёшдаги жиноятда гумонланганлардан бири аввал судлангани аниқланганини, иккиси ҳам Боткен туман ИИБнинг вақтинча ҳибсда сақловчи жойига киритилганини қўшимча қилишди. Тергов ишлари давом этмоқда.
2 мартда Ўш шаҳар милицияси яшовчига таҳдид қилиб 20 минг АҚШ долларини талаб қилган шахсни қўлга олган. У бунгача «Қотиллик» моддаси билан судлангани аниқланган.
Маълумотга кўра, 1 мартда Ўш турғуни ариза ёзиб, «М» исмли фуқаро ўзи ва яқинларининг ҳаётига таҳдид солиб, WhatsApp орқали пул талаб қилаётганини билдирган. Факт бўйича «Таҳдид қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, тергов бошланган.