Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати Ўшда каналдан 27 ёшдаги кишининг жасади топилганини хабар қилди. Аввалроқ марҳумнинг машинаси сой этагидан топилиб, ўзи қидиралётган эди.
Маълумотга кўра, қидирув ишларини ўтказиш учун Оқбура — Аравон канали тўхтатилган. 1-июль тонги соат тахминан 9:30 да каналнинг Ўш шаҳрининг Набережная кўчаси яқинидан маҳаллий турғунлар йигитнинг жасадини топган. Марҳумнинг жасади ИИВнинг ходимларига ўтказиб берилди.
Бир кун аввал Оқбура сойидан 19 ёшдаги қизнинг жасади топилиб, у ЎшДунинг тиббиёт коллежининг 2-босқич талабаси экани маълум бўлган.
Милициядан қиз ич кийимда бўлганини, танасида гематомалар, жароҳатлар борлигини айтишган.
Ўш вилоят ИИБнинг маълумотига кўра, қиз билан йигит Баткен туманининг турғунлари. Яқинлари уларни бедарак йўқолди деб милицияга ариза ёзган.
Дастлабки маълумот бўйича, қиз болага учрашишдан олдин бирга яшаган дугоналарига иккиси бир-бирини тушуна олмаётганини айтган. Кейинчалик Оқбура сойига яқин ерда йигитга тегишли дейилгани машина топилган. «Турмуш» нашри эса марҳумлар қи-йигит бўлганини ёзган.
Ўлимнинг сабабини аниқлаш учун тегишли экспертизалар тайинланган. ШИИБдан суриштирув ишлари бир неча версия бўйича олиб борилаётганини таъкидлашиб, кейинчалик қўшимча маълумот беришни ваъда қилишган эди.