Иқтисод вазирининг ўринбосари мамлакатда озиқ-овқат танқислиги йўқ деб билдирди

386

Иқтисод ва тижорат вазирлиги ўринбосари Айнура Усонбекова Қирғизистонда озиқ-овқат танқислиги йўқлигини билдирди. Бу ҳақда у 28-июнь куни Жогорку Кенешнинг транспорт, коммуникация, архитектура ва қурилиш бўйича қўмита йиғилишида айтди.

«Заҳиралар етарли, инқироз йўқ», — деди у.

Депутат Исхак Масалиев агар мамлакат озиқ-овқат нарҳини назорат қилмаса, уларнинг баҳоси ҳафта сайин қимматлайди дея таъкидлади.

«Бир ой ичида уннинг нархи 400 сомга қимматлади. Бу нима инқироз эмасми?» — деб сўради Масалиев.

«Қимматламади», — деб жавоб берди вазир ўринбосари.

«Қандай қилиб? Дунёда озиқ-овқат инқирози яқинлашмоқда. Биз бунга тайёр бўлишимиз керак», — деб депутат қарши бўлиб, вазир ўринбосарини мажлисларга яхшироқ тайёргарлик кўриб келишини илтимос қилди.

Давлат монополияга қарши изга солиш агентлиги бошлиғи Кенешбай Тайлаков маҳкама озиқ-овқат нарҳларини назорат қилаётганини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, уннинг баҳоси 20%га қимматлаган вақтда, маҳкама нарҳларни арзонлатиш бўйича чора-тадбирларни кўрган.

Қирғизистонда нархларнинг ўсиши

«Клооп» мухбирлари биринчи истеъмолдаги озиқ-овқат нарҳлари ҳақида расмий маълумотларни изланиб, уларнинг баҳоси ҳақиқатан ҳам анча ўсган деган хулосага келган.

Дастлаб бунга COVID-19 пандемияси ва давлатларнинг чегаралари ёпилгани, ундан кейин Украинадаг уруш таъсир этган.

Кўпроқ ёғ ва шакар нарҳи икки баробарга кўтарилган. Агар 2019-йилнинг апрелида бир литр ёғ мамлакат бўйича ўртача 94 сом бўлган бўлса, 2022-йилнинг апрель ойи охирларида ўртача нарҳи 194 сомга чиққан. Уч йил аввал шакар 47 сомдан сотилган, бу йил эса апрель ойи охирига келиб баҳоси 80 сомдан ошган.

Нарҳларнинг кундалик таҳлили кўрсатганидай, уларнинг яна нарҳи 2022-йил март ойи ўртасида кескин ўсган, бу Россия Қирғизистонга буғдойни экспорт қилишни таъқиқлаган вақтга тўғри келади.

Умуман айтганда, бизнинг таҳлил нарҳлари деярли ой сайин, падемия бошланганидан буён ўсаётганини кўрсатмоқда, шунинг учун халқнинг «ҳавотир олишга асоси» бор. 2020-йилнинг натижасига кўра, озиқ-овқат махсулотларининг ва ичимлик сувларининг нарҳлари ўсиши деярлик 18%ни, 2021-йилнинг натижасига кўра — 13%ни ташкил қилган.

Аммо бу орада халқнинг даромади анча секин ўсмоқда. 2020-йилнинг декабрида ўртача ойлик маош 13,5%га,  2021-йилнинг декабрида 9,7%га ўсган. Демак, қирғизистонликларнинг маоши озиқ-овқатни кўп олишга етмайди.