Талас вилоятидаги «Манас Ордо» миллий мажмуаси ходимлари тендер ва мукофотлар учун 20 млн сомдан ортиқ маблағни асоссиз сарфлаган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан хабар қилишди.
Маълумотда Маданият вазирлиги олиб борган ички аудит жиддий молиявий қонун бузилишларни аниқлаганини билдирган. Аудитнинг якуний ҳисоботида 2020-2021-йиллари республика бюджети ҳисобидан, шунингдек махсус ҳисобдан мазкур мажмуа ходимлари моддий ёрдам, маош, устама, меҳнат таътили ҳақи, меҳнат стажи ҳақи, ходимларнинг соғлиғига келтирилган зарар учун деган асосда, ҳеч қандай текширув протоколисиз пул маблағи ноқонуний бергани ёзилган.
Назорат органи шунингдек, тендер ва давлат харидларни амалга оширишда, электр энергияси учун тўловларда, президент резерв фондидан «Манас Ордо» миллий мажмуасининг эҳтиёжлари учун автотранспорт воситаларини сотиб олишда молиявий бузилишлар аниқланганини маълум қилди.
Натижада, этно-мажмуанинг масъул ходимлари томонидан умумий миқдори 20 млн 659 минг 300 сом пул аблағи асоссиз сарфлангани аниқланган. Мазкур факт бўйича Талас вилоят прокуратураси томонидан «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, тергов амаллари олиб борилмоқда.
«Манас Ордо» — Манас ботирнинг ҳурматига ўрнатилган мемориал мажмуа. У Таласнинг шарқий қисмида, шаҳардан 12 километр масофада жойлашган.
Муаллиф: Жаркинай Дженалиева.