Президент Садир Жапаров «Кабар» миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида казинолардан тушган пулга аҳолининг яшаш шароитини яхшилаб, давлат ходимларининг меҳнат ҳақини «юқори даражада кўтарамиз» деб билдирди.
Жапаров казинога чет эллик миллионерлар ва миллиардерлар киришини таъкидлаб, давлат бюджетига миллиардлаган солиқ тушади деб ҳисоблайди.
«Ўша маблағлар билан қишлоқларимизнинг йўлларигача таъмир қилайлик, ташқи қарзимиздан қутилайлик. Давлат ходимларининг ойлик маошларини бир ойдан иккинчи ойга оиласини боқишга бемалол етадиган даражага чиқаришимиз керак. Шундагина коррупция тўхтайди», — деди у.
Давлат раҳбари 2012-йили казинолар ёпилгандан бери яширин ишлаб келганини таъкидлаб, давлат уни назоратга олганини қўшимча қилди.
«Яширин молия манбаларини мамлакатнинг бюджетига тушадиган қилиб назоратга олади, бугунги кунда казинога боаётган фуқароларимизни қутқариб олиш вазифаси турибди. Эртага казиноларни қонун доирасида, ошкора очиб қўйсак, яширин казинолар дарҳол йўқ бўлади. Албатта, бугун яширин казиноларга бораётган фуқароларимизнинг борадиган ери қолмайди», — деди президент.
Жапаров Қирғизистон фуқаролари учун казинога кириш тақиқланишини таъкидлаб, унга давлат кафолат беради деб ишонтирди.
«Агар қирғиз фуқаросини казиносига киргизган бўлса, у ҳолда у казино эгаси лицензиясидан ажрайди. Шу сабабдан, казино экаги қирғизнинг 5-10 минг доллар пулига қизиқиб, ўзининг миллионлаган долларга сотиб олган лицензиясидан ажраб қолишни истамайди. Шу билан бирга казинога оддий одамлар кирмайди. Уларга қизиғи ҳам йўқ», — деди Жапаров.