Тўртинчи ноқонуний ер ости йўли. Боткенда Ўзбекистон билан боғлаган ер ости йўли топилди

463

Боткен вилоятининг Қадамжой туманига қарашли Қайтмас қишлоғидаги уйларнинг биридан Ўзбекистон билан боғовчи ер остидаги яширин йўл топилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати билдирди.

Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Идоранинг маълумотига кўра, ер ости йўлининг эни 1,5 бўлса, баландлиги 2,1 метр. Қирғизистондан Ўзбекистон чегарасигача бўлган узунлиги эса 60 метрни ташкил қилади.

Тергов давомида ер ости йўли озиқ-овқат, қурол-яроғ, ўқ-дориларни, нақд пул ва гиёҳванд моддаларни ноқонуний ташиш, шунингдек ноқонуний миграция мақсадида фойдаланилгани аниқланди.

Уйнинг эгаи эса Ўш вилоятининг У.С.И. исмли турғуни экани маълум бўлди. Ҳозирда тезкор-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан боғлаган тўртинчи ер ости йўли топилди. Бунга қадар Ўш вилоятининг Қорасув туманида уч ер ости йўли топилган.

Биринчиси 20-майда Телман қишлоғида топилган. Унинг чуқурлиги 15 метр, умумий узунлиги 270 метр экани аниқланган. Иккинчиси 4-июнда топилган, чуқурлиги 17,5 метр, узунлиги 155 метр экани айтилган.

Учинчиси эса 13-июнда топилиб,  йўлак хорижий валютани ноқонуний олиб ўтиш мақсадида қазилгани маълум бўлган.