Сиёсатшунос Казакпаев ва банк ходими Асанбаев ўлимини текширувчи  комиссияга Байсалов етакчилик қилади

298

Вазирлар маҳкамасининг раис ўринбосари Эдил Байсалов сиёсатшунос  Марат Казакбаев билан  «Айил Банк» рахбарининг собиқ ўринбосари Бакит Асанбаев ўлимини текширувчи комиссияга етакчилик қилади. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев билдирди.

Унинг сўзларига кўра, комиссия таркибига Казакпаев билан Асанбаевнинг яқинлари, омбудсмен Атир Абдрахматова, Жогорку Кенеш ва давлат органларнинг вакиллари ҳам кирган.

Казакпаев билан Асанбаевнинг ўлимини текширадиган комиссия президент Садир Жапаров топшириғига кўра 18-июнда тузилган. Давлат рахбари маъмурияти маълумотига кўра, ишчи комиссия қўлга олинганларнинг МХДҚни тергов хибсхонасида вафот  этишини бетараф ва объектив тадқиқот қилиш учун тузилган.

МХДҚ СИЗОсидаги ўлим

Сиёсатшунос Марат Казакпаев 10-июнда вафот этган. Ундан бир кун аввал у  инсульт бўлиб, миясига қон қуйилиб қолган. Дарҳол МХДҚнинг СИЗОсидан Шаҳар клиник №1 касалхонага олиб борилиб ИВЛ аппарати қўйилган. Казакбаев вақтинча хибсда сақлаш жойида бир йилдан ортиқ ётган— у 2021-йилнинг 13-апрелида давлатга хиёнат қилишда гумонланиб қўлга олинган.

Казакпаев вафот этганидан кейин МХДҚдан у «СИЗОда ўтирганда шифокорлар назоратида бўлиб, уларнинг тавсияси билан дориларни ичиб турганини ва аҳволи қониқарли деб баҳоланиб келган»ини таъкидлашган.

Аммо Казакбаевнинг беваси МХДҚ ходимлари турмуш ўртоғига таҳдид қилиб, қийноққа олганини билдирган.

Ҳақиқатчи институти 13-июнда Казакбаевнинг ўлимини текшириб чиқиш учун жамоат комиссиясини тузган.

МХДҚ бошлиғи Камчибек Ташиев эса Казакбаев ўлимига ҳукуматнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирган. У сиёсатшуноснинг яқинларини марҳум МХДҚ СИЗОсида қийноқ «ҳеч қачон бўлмаган, бўлмайди ҳам» деб таъкидлаган.

«Зарур бўлса суд қамоққа олиш қарорини чиқарган вақтда ҳам собиқ юқори даражали шахслар, барча тадбиркорлар ва собиқ давлат амалдорлари бизнинг СИЗОга деб илтимос қилишади. Чунки бу ерда ҳеч ким ҳеч қачон тазйиқ ўтказмайди. Вақтинча хибсда сақловчи жойнинг ичидаги ва сиртидаги коридорларга камералар қўйилган. Улар ҳаммасини видеога олиб туради», — деб айтган у.

18-июнда Миллий хавфсизилк бўйича давлат қўмитасининг вақтинчалик тергов хибсхонасида «Айил Банк» раисининг собиқ ўринбосари Бакит Асанбаев осилган ҳолда топилган. У 2022-йилнинг 30-апрелидан буён коррупция ишига боғлиқ қўзғалган жиноят иши асосида СИЗОда қамоқда эди.

«Ювиниш хоналари умумий бўлгани учун камераларнинг эшиклари ҳар доим очиқ бўлган, аммо  камераларнинг коридори алоҳида тўр билан тўсилган. А.Б.Р. ўз жонига қасд қилган вақтда олдидаги айбланувчилар бошқа камерада намоз ўқишаётган бўлиб, улар ҳам А.Б.Р. ўз жонига қасд қилганда ўз вақтида ёрдам бера олишмаган», — деб таъкидлашган қўмитадан.

Маҳкамадан Асанбаев СИЗОда қамоқда бўлган вақтида «ҳеч қандай ўзини ўзи ўлдириш ҳаракати, юриш-туришида ўзгаришлар кузатилмаганини» қўшимча қилишган.

Бакит Асанбаевнинг яқинлари у ўз жонига қасд қилмас эди. Улар жасадни очганида, қовурғаси, ҳалқум суяклари синганини ва чиғаноғида кўкарган доғлар аниқланганини айтишган.

Бош прокуратурадан мазкур факт бўйича Ҳарбий прокуратураси текширув бошлаганини маълум қилган.

Сиёсатшунос  Марат Казакпаев билан банк ходимлари Бакит Асанбаевнинг МХДҚнинг СИЗОсида вафот этиши жамоатчиликда норозиликларга сабаб бўлиб, ҳукуматга, унинг ичида МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга нисбатан танқидларга сабаб бўлган.