Ўш шаҳрининг қоқ марказида жойлашган Аравон кичик туманидаги Grenki кафесидан йирик ёнғин чиқди. Ёнғин бошланганига 30 дақиқа бўлганига қарамай ўтни ўчириш имкони бўлмаяпти.
Гувоҳларнинг айтишича, ўт бошқа биноларга ҳам ўтиб кетган. Ҳозирда ФҲВ ходимлари жалб қилиниб, ўтни ўчиришмоқда.