Жамоат арбоби Ассоль Молдокматова Фейсбук саҳифасида депутат Шайлообек Атазовнинг таклифига ва Бишкек эркин иқтисодий ҳудуди бошлиғи Кудрет Тайчабаровнинг сўзларига фикр билдирди.
Аввалроқ Атазов 18-20 ёшдаги қизларга чет элга фақат ота-онаси билан бирга ёки турмушга чиққанидан кейин чиқишига рухсат бериши керак деган таклифни айтган. Тайчабаров эса қирғиз қизларининг 30% Туркияда жинсий-хизмат кўрасатиб ишлаётганини билдирган. Сиёсатчининг иккиси ҳам кескин танқидга олина бошлаган.
Молдокматова Қирғизистон дунёвий ўлка эканини, қизларга мамлакатдан «чиқиш ёки чиқмаслик»ни айтишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигин эслатди.
«[...] Биз — эркинликни суйган, халқ ва давлат бутунлиги учун ўз ўғлини қурбон қилган дипломат аёл Қурмонжон Дотҳо авлодларимиз. Сизларнинг “ёввойи” усулларинга итоат этиб, “ҳибс ҳолида” яшайди деган шартингларни қабул қилиб, маъқул бўлади деб ўлаяпсизларми! Ооо, Йўқ!» — деб ёзди у.
Жамоат арбоби қизларнинг кўпчилиги Қирғизистонда ишлаб чиқариш йўқлиги туфайли хорижда ишлашга мажбур бўлишини таъкидлади. У фуқароларнинг чет элга чиқиб кетиш масаласини ҳал қилиш учун сиёсатчиларга ишни, иш ўринларини тузишни ҳамда респбуликада антикризис дастурни ишлаб чиқишдан бошлашни таклиф этди.
«Таъқиқлаш билан ҳеч нарсани ҳал қила олмайсизлар! Биз аллақачон бундан ўтиб бўлганмиз! Ёки ўзингизни онгингизни сочни қайси ранга бўяш керак, қандай узунликда либос кийим кийиш кераклигини айтган Туркманистонда юргандай хис қиляпсизларми?
Сизлар бу мамлактага меҳмон бўлиб кўп борасизлар шекилли. Йўқ! Биз сизларга ўз эркимизни, қатъиятимизни синдиришларига йўл қўймаймиз! Биз озодликни жуда яхши кўрамиз!
Биз — Қирғизистон аёллари, бизни синдиришларига ва таъқиқлашларига йўл қўймаймиз!» — деб ёзилган жамоат арбобининг маълумотида.
Молдокматова «халқ хизматидагилар»га ва уларнинг фарзандларига солиқ тўловчилар хисобидан хорижга чиққанларни тўхтатиш ҳам таклиф этди.
«Мамлакатда баъзи эркаклар қирғиз қизларининг тақдирини ҳал қилиб, ким-қанчада давлатлан чиқишини ҳал қилишга ҳаққимиз бор деб ўйлагани ҳайрон қолдиради. Ахмоқлик. Ҳеч қачон бундай бўлмайди!» — деди Молдокматова.