Бишкек эркин иқтисодий ҳудудининг (ЭИҲ) раҳбари Кудрет Тайчабаров Фейсбук сахифасида 24.kg нашрини танқид қилиб, нашрни судга беришини айтиб таҳдид қилди.
Тайчабаров 2022-йилнинг январь ойда ўзи учраган йўл транспорт ходисаси хулосасига кўра нашрда чоп этилган мақолага изоҳ берди. Мазкур йўл транспорт ходисасида 22 ёшдаги йигит жабрланган.
Журналистлар жароҳат олган йигитнинг онаси билан боғланган. У Тайчабаровнинг ўринбосари оиладан зарарни қоплаб беринглар деб келганини айтиб берган. Онанинг таъкидлашича ходиса ўша куни кучли тезликда келаётган Тайчабаров айбдор. Аммо ЙХТХББдан Бишкек эркин иқтисодий ҳудуднинг бошлиғини айбини исботлай олишмаган, «иш шу бўйича якунланган».
Тайчабаров нашрини бир томонлама айблаб, журналистлар унга қарши «буюртмани бажаришди» деб қўшимча қилди.
Унинг таъкидлашича, йўл транспорт ходисасига суд жараёнига келмаётган иккинчи тараф айбдор. Тайчабаров кейинги суд жараёни 13-июл куни ўтишини билдирди.
Эркин иқтисодий ҳудуд бошлиғи маълумотига кўра, журналистларни қирғиз тилини «севмайди» депб ҳам айблаган, уни исботлайдиган иқтибосларни келтирмади.
«Фақат “киргиз”лардан таркиб топган сизларнинг таҳририят ва сизларга ўхшаган она тилини севмаганлар, контекстдан юлиб олиб, ахборотни сохталаштириб, одамни қоралаганинглар журналистикага ҳам, одамгарчиликка ҳам тўғри келмайди», — деб ёзди у.
Шу билан бирга Тайчабаров нашрни қонунни «яхшилаб» ўқишга ва маълумотни «огоҳлантириш» деб қабул қилишга чақирди.
«Бу постни огоҳлантириш деб қабул қилинглар, Эртага жарима тўлай олмай юрманглар, бунгача менга суддан ютқизган 4 ОАВга ўхшаб...», — деб таҳдид қилди у журналистларни.
Бунгача Тайчабаров қизларга нисбатан сексистик баёнот ҳам берган.
«Ҳақиқатда турк-араб мамлакатларида қирғизнинг қизлари осон алданишини билиб қолибди. Туркияга кўпи фоҳиша бўлиб ишлаш учун борганини маълум қилган эди. Кеча яқинда бир янгилик эшитдик. Дубайга бир хафтага “дам олишга” борган қирғиз қизлари ёшига қараб 5 минг доллардан 25 минг долларгача ишлашмоқда. Шу боисдан ёш қизлар машина миниб, айфон 13 кўтариб, ресторанлардан боши чиқмас экан. Қирғизнинг машҳур қўшиқчи, актриса, блогер, модель қизлари шу тарзда ишлаб юрганини эшитиб шок бўлдик. Асосан инстаюлдузлар худди шундай ҳаёт кечиришмоқда», — деб ёзган у.
Кейинчалик Тайчабаров ҳамма қизларни эмас, «баъзи инстаюлдузлар» ҳақида айтаётганини таъкидлаган. Бу хабари учун уни теле бошловчи Ассоль Молдокматова ҳам танқид қилган.
Кудрет Тайчабаров аввал ўзи ҳам журналист бўлиб фаолият юритган. 2020-йили у тадбиркор Осмоновларга Матраимовлар таҳдид қилаётганини айтиб чиққан. Ўша вақтда Тайчабаров жиноий таъқиблар туфайли мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлганини айтган.
Президент Садир Жапаров даврида Кудрет Тайчабаров Бишкек эркин иқтисодий ҳудудининг раҳбарлик лавозимига тайинланган