МХДҚ журналист Каниметовга ҳам огоҳлантириш берди. У ҳам Казакпаевнинг ўлими бўйича МХДҚни танқид қилган

268

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аввалроқ махсус хизматни танқид қилган “Апрел” телеканали журналисти Канат Каниметовга нисбатан расмий огоҳлантириш берди. Бу ҳақда журналист Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

«Бу огоҳлантиришлар - сўз эркинлигига босим эканлиги аён бўлди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бу масалада жим туришимизни истайди. Ҳужжатда айтилишича, агар оғизни юммасангиз, “Жиноят содир этганлиги ҳақида била туриб ёлғон баёнот бериш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилади. Адвокатлар ушбу модданинг бу ҳолатда қўлланилмаслигини тушунтиришдан чарчадилар»,- деб ёзди у.

Каниметов 10 июн куни сиёсий таҳлилчи Марат Казакпаевнинг ўлими муносабати билан МХДҚни танқид қилди. Аввалроқ сиёсий таҳлилчи давлатга хиёнатда гумон қилиниб, бир йил муддатга Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсга олинган эди.

Каниметов Фейсбуктдаги постида Казакпаевга «атайлаб ёрдам берилмаган»и ҳақида ёзган.

«Ҳамма “Ўлди” деб ёзяпти. Мен эса уни ўлдирилган деб ўйлайман. Ёрдам бермасдан, охиригача тергов изоляторида ҳибсда ушлашди. Одам қачонгина комага тушиб қолганида тез ёрдам чақиришган […] Казакпаевга нисбатан номақбул усуллар қўлланганини инкор этмайман. Идорага Ташиев раҳбарлик қилаётганини эсдан чиқарманглар. Мен унинг ақли расо эканлигига шубҳа қиламан. Тергов изоляторининг камераларида қамоқдагиларни нима қилинаётганини фақат Худо билади», — деб ёзади у.

Аввалроқ, худди шундай огоҳлантириш мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жээнбековга ҳам берилган. Шунингдек, у Казакпаевнинг ўлимида МХДҚни айблаган.