Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги фуқароларга маслаҳат бериш учун телеграм-ботни ишга киргизди

190

Telegram мессенжерида Россиядаги қирғизистонликларга маслаҳат бериш учун чат-бот ишлай бошлади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги билдирди.

Чат-бот қирғиз ва рус тилларида маслаҳат беради.

У қуйидаги саволлар бўйича маълумот беради:

  • Элчиликнинг Консуллик бўлимининг манзили ва иш тартиби;
  • Қирғизистон паспортини беришнинг тартиби;
  • Қирғизистоннинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби;
  • Қирғизистонга қайтиб келиш учун гувоҳнома олишнинг тартиби;
  • консуллик масалалар бўйича олдиндан ёзилиш тартиби ҳамда бошқа саволлар бўйича;

Шу билан бирга элчилик консул-ҳуқуқий масалалар бўйича маълумот бериш учун Телеграм канал очди.

Материалнинг муаллифи: Жаркинай Жээналиева