Ҳукумат амнистия берилган ер участкаларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш муддатини қисқатиришни топширди

306

Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров ерларни трансформация қилиш масаласини ҳал этиш талаби билан чиққан намойишчилар билан учрашди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси хабар берди.

Аввалроқ, 13-июн куни фуқаролар Ҳукумат уйининг биноси олдида намойишга чиқиб, амнистиядаги ер участкаларини хусусийлаштириш учун ҳужжатларни топшириш муддатини қисқартиришни талаб қилишган.

Митингда улар 2022-йил феврал ойида ерларнинг ҳуқуқий турда трансформациясига йўл қўймаслик бўйича низом ишлаб чиқилганини айтишди.

«Қонунга кўра трансфармация қилиш мумкин эмас. Халқ регламентдан иккита бандни олиб ташлашни сўрамоқда», - дейди намойишчилар

Жапаров 14 июн куни намойишчилар билан учрашганидан кейин Қишлоқ хўжалиги вазирлигига амнистияга учраган ер участкалари учун ҳужжатларни топшириш муддатини қисқартиришни топширди.

Унинг қўшимча қилишича, фуқаролар давлат идораларининг ҳаракатсизлиги туфайли норозилик билдиришмоқда.

«Аммо биз ҳар доим халқни тинглаймиз ва халқ норозилигини келтириб чиқармайдиган қарорлар қабул қиламиз», — деб ишонтирди вазирлар маҳкамаси бошлиғи.

Жапаров Қишлоқ хўжалиги вазирлигига амнистия қилинган ер участкаларида уй-жой қуриш ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларни олиш механизмини янада соддалаштириш бўйича топшириқ берди.

Муаллиф: Жаркинай Жээналиева