ФҲВнинг етакчиси аскар калтакланган ҳарбий қисмга борди

254

Фавқулодда ҳолатлар вазири Бообек Ажикеев 11-июнда ФҲВнинг №86123 ҳарбий қисмига борди. У ерда бунга қадар қисқа муддат асосида хизмат ўтаётган ҳарбий ходим Бекзат Эсенбеков калтакланган.

ФҲВдан билдирилишича, вазир шартнома асосида хизмат ўтаётганлар ва ҳарбий қисмнинг офицерлар таркиби билан учрашган. Ажикеев ҳарбийларнинг калтакланиш ҳолатларига йўл қўймаслик учун тарбиявий ишларни кучайтириш кераклигини билдирган.

«Ажикеев оддий аскар Бекзат Эсенбековнинг калтакланиши бўйича ҳар бир ҳарбий ходим билан шаҳсий суҳбатларни ўтказиб, бундан кейин бу каби ишлар қайталанмаслиги учун олдини олиш ишларини кучайтириш вазифасини топширди», — деб билдиришди муассасадан.