Бишкекда 13-июнда 200га яқин тадбиркор назорат–касса машинани ўрнатишга қаршилигини билдириб Ҳукумат уйининг олдида норозилик намойишига чиқишди. Улар НКМ қўллаш орқали ҳисоб-фактура топширишни йўқ қилиб, патент билан ишлашни давом этдиришни талаб қилишди.
Савдогарлар нимадан норози?
Тинчлик намойишига тўпланганлар ҳар бир товардан 4%лик солиқ тўлаш оғирлик қилаётганини билдиришди. Уларнинг сўзларига кўра, ҳукумат савдогарларнинг ҳаражатларини хисобга олмаган.
«Бизга НКМ муаммо яратди. Энди эса хисоб-фактура дегани чиқди. Биз дўкон ишлатаётганлар патентни ҳар ойда тўлаймиз. Электр энергияга, муниципалитетга, ижара ҳақига, чиқиндига тўлаймиз. Бундан ташқари яна бир дунё ҳаражатларимиз бор. Шуларни хисобга олмай туриб 4 фоизни қўшиб олишган. Биз давлатдан ҳеч қандай тиббий ёрдам олмасак. Ҳукуматдан биронта ҳам ёрдам бўлмаса», — деб норози бўлди савдогар аёл.
Намойиш иштирокчилари ҳукуматдагиларга бунгача ҳам мурожаат қилишгани билан уларни ҳеч ким тингламаётганини айтишди. Шунинг учун акцияга йиғилганлар Вазирлар маҳкамасининг бошлиғи Акилбек Жапаров ўзи чиқиб, уларнинг саволларига жавоб беришини талаб қилишди.
«Мен шу билан пикетга декабрдан буён бешинчи маротаба чиқяпман. Шундан буён бизга биронта ҳам шахс жавоб бергани йўқ. НКМ бизга мос эмас, бизнинг давлатимиз бунга тайёр эмас. Хаттоки биз тайёр эмасмиз. Унда жарима жуда катта. Президент “коррупцияга йўл қўймайман” деган. Бу ерда коррупцияга катта йўл очиляпти», — дейди яна бир савдогар.
Бундан ташқари намойишга чиққанлар НКМ аппаратини фойдаланишни ҳам тушунишмаётганини қўшимча қилди.
«НКМ тўғрисида тушунчам йўқ. Ундан фойдаланишни ҳам билмайман. Агар НКМ билан кассадаги пулинг бир хил чиқмаса жарима тўлар экансан. Менга НКМ киритса олти нафар болам билан ишсиз қоламан. Патент билан ишлатадиган бўлсанглар, биз ҳам солиқ тўлашдан қочмаймиз», — дейди савдогар.
Солиқ хизмати раҳбари нима дейди?
Солиқ хизматининг раис ўринбосари Нурлан Умтулов халқ билан учрашиб, тадбиркорлар патент билан солиқ тўласа ҳам касса-назорат машинаси қўлланилишини билдирди. Хисоб-фактура тўғрисида эса кичик ва ўрта тадбиркорларга жарима солинмаслигини қўшимча қилди.
«Хисоб-фактура бўйича 2020-йилнинг 1-июлидан бошлаб қўшимча нарх солиғини тўлаш учун мажбурий тарзда талаб қўйилган. Бундан кимлар фойдаланади? Буни қўшимча нарх тўловчи йирик тадбиркорликни олиб бораётганлар қўллайди. Бундан ташқари экспорт қилганлар фойдаланиши керак. Бу билан биз йирик компанияларни назорат қиламиз», — деди Умтулов.
Аммо намойишга тўпланганлар солиқ хизматининг жавобидан қониқмай, вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаровнинг ўзини чиқишини талаб қилишди.
Вазирлар маҳкамасининг раиси нима дейди?
Вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров тадбиркорлар билан учрашув вақтида ҳисоб -фактура ишлаб чиқарувчи ёки товарларни импорт қилган компаниялар учун киритилишини айтди.
«Сизлар патент билан ишлашингларни мен кўриб чиқмайман. Хисоб-фактурани сизларга нима зарурати бор. Мен уни ишлаб чиқарувчилардан сўраяпман. Агар ароқ заводи 12 машина ароқ чиқариб, менга бир фурани кўрсатиб қўяётса, нима қилишим керак? Менга сизлар ёрдам беринглар. Биз уларни текшириб, ҳаммасини ўз ўрнига қўямиз. Унгача НКМни қўйишни, жарима солишни ҳам тўхтатиб турамиз», — деди у.
Шу билан бирга Жапаров озиқ-овқат, ун шакар сотганларни НКМдан озод бўлишини таъкидлади.
«Биз Божхона ва Солиқ хизматини тартибга соляпмиз. Энди “Коко-кола”, “Шоро” ҳам бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ҳаммасини тартибга келтирамиз. Хисоб-фактура ўшаларда бўлиши керак. Хисоб -фактура — бойларники. Шулар товар тўғри эканлигини исботлаб бериши керак. Тоза эканини, уни ичгандан кейин болалар касал бўлмасилигини. Ароқ, тамаки, дори воситалари, нефт, олтин сотганлар НКМни ҳам, хисоб-фактурани ҳам қўллайди», — деди Акилбек Жапаров.
Тинчлик акция якунида Вазирлар маҳкамасининг раиси 10 савдогарлардан иборат уюштирув комитети тузиб, улар билан бирга ишлаб айтилган талабларни қараб чиқишга тайёр эканини айтди.
Янги солиқ кодекси назорат –касса машина
Президент Садир Жапаров 2021-йили декабрда «Кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, қулай солиқ ва божхона мухитини яратиш тўғрисида» фармонни имзолаган.
Фармон йиллик айланмаси 8 млн сомгача бўлган тадбиркорлик субъектларни солиқдан озод этган. Аммо, фаромнга кўра, улар онлайн НКМ фойдаланишлари шарт.
Солиқ хизматидан НКМ — бу солиқ жараёнларини рақамлаштириш бўйича лойиҳалардан бири эканини билдиришган.
Янги Солиқ кодекси 2022-йилнинг 1-январдан ишлай бошлаган. Ҳукумат бу бизнесни соядан олиб чиқиш ва яширин иқтисод даражасини пасайтиришга имконият беради деб хисоблайди.
Лекин бу ташаббусга тадбиркорларнинг ҳаммаси ҳам хуранд бўлмади-баъзи савдогарлар хозирги кунгача норозилик намойишларига чиқиб, мажбурий тарзда назорат –касса машина (НКМ) ўрнатишга қарши чиқишмоқда.