Аквапаркда чўкиб вафот этган ўқувчининг ўлими: Мактаб директори ишдан олинди

371

«Ала-Тоо» аквапаркида сувда чўкиб ҳалок бўлган бола ўқиган №95 мактаб директори вазифасидан олинади. Бу ҳақда Бишкек шаҳар кенгаши йиғилишида аниқ бўлди.

Бишкек вице-мэри Виктория Мозгачёва мактаб директорини ишдан бўшатиш бўйича  комиссия қарори борлигини билдирди.

«Қарор бор, бироқ биз уни директор бетоб бўлиб таътилда бўлгани боис қабул қилмаётгандик. Вафот этган боланинг синф рахбарини ҳам бўшатиш тўғрисида қарор бор. Қолган ўқитувчиларни ишдан олиш ҳақида буйруқни Таълим бошқармаси эмас,  директорнинг ўзи чиқарган», — деди Мозгачёва.

Мажлисга №95 мактаб директору Айгул Шимова ўзи ҳам иштирок этди. У болаларни аквапаркка дам олишга олиб кетишган куни мактабда бўлганини айтди.

«Аслида жанубий қисмдаги дарвоза очиқ бўлади. Ўша куни “бусик”лар шимолий қисм томондан киришган. […] Ўқув-тарбия жараёни ҳар доим назоратимда бўларди. Ўзимдан масъулиятни олмаяпман. Бу ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотиш» , — деди у.

Депутат Жанибек Асанбеков директорни хизмат вазифасидан олиб, бўшатилган ўқитувчиларни ишга қайтариш кераклигини таъкидлади.

«Сиз — мактаб директорисиз, аммо бизга эртак айтяпсиз. 232 ўқувчини олиб кетишибди, сиз эса сезмай қолибман дейсиз. Бу ерда бир тўп бола ҳақида сўз бўлмоқда [...] Мактаб маъмурияти хабардор бўлмаган деган гап ўзи бемаънилик», — деди Асанбеков.

Депутат Элизавета Алимбаева болаларнинг дам олишига зарур бўлгани учун ҳам кўп пул йиғилганини билдирди.

«Ҳар бир боладан 750 сомдан олинибди. Бу йирик миқдор. Ўша куни аквапаркда имтиёз бўлган экан — 250 сомдан. Қолган пулни [ўқитувчилар] сиз билан бўлиб олишган бўлса керак. Бўлмаса пул қаерга кетарди?» — деб сўради у.

Бунга мактаб директори пул масаласида хабари йўқлигини айтиб жавоб берди.

Аквапаркка чўкиб ҳалок бўлган 9 ёшдаги Атай

6-июнда № 95 мактабнинг 3-синф ўқувчиси Атай Аскат уулу «Ала-Тоо» аквапаркига чўкиб кетган.

Боланинг онаси ўғли аквапаркка синфи билан кетганини айтиб берган. Унинг сўзларига кўра, ўқувчилар аквапаркка боришдан аввал, болаларга қутқарувчилар билан икки катта киши назорат қилиб туришини айтишган.

Боланинг онаси ҳалокатдан кейин тез ёрдам зудлик билан чақирилмаганини ҳам билдирган. У тиббиёт ходимлари аквапаркка ўзи етиб келганидан кейин орқасидан келишганини айтган.

Аёлнинг таъкидлашича, тиббиёт ходимлари болани кўриб, ўқувчи тез ёрдам келгунича жон берганини айтишган.

«Бизни, ота-оналарнинг ҳаммаси  у ерда бўлади деб ишонтиришган эди. Ўғлимнинг ўлими учун энди ким жавоб беради? Бир ойдан кейин, 12-июлда, 10 ёшга чиқиши керак эди», — деб ёзган боланинг онаси.

Кейин боланинг ўлимига боғлиқ аквапаркда дам олишни ташкил қилган олти нафар ўқитувчи билан ўқув бўлими бошлиғи ишдан олинган.