Бош прокурорнинг вазифасини бажарувчи бўлиб Абай Молдокматов тайинланди. Тегишли буйруққа президент Садир Жапаров 4-июнда қўл қўйди.
Молдокматов 46 ёшда. Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида туғилган.
У 2020-2021-йиллари бош прокурорнинг ўринбосари хизматини бажарган. 2021-йилнинг 12-августидан бошлаб бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган.
4-июнда президент Садир Жапаров соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевни ҳамда бош прокурор Қурманқул Зулушевни эгаллаган хизматидан вақтинча бўшатган.
Президент бундай қарорни Бейшеналиевнинг ушланиши бўйича қабул қилиб, Зулушев билан Бейшеналиевнинг «шахсий муомаласи ҳисобга олингани» айтилган.
Шу каби қарор Бейшеналиевга нисбатан қўзғалган жиноят ишини «адолатли қарашни таъминлаш мақсадида қабул қилинганини» таъкидлаган.
Зулушев эса президентнинг буйруғи бўйича изоҳ бериб, Жапаровнинг қабул қилган ҳар бир қарори ижро қилиниши керак» деб билдирган.
«Президентимиз Садир Нургожоевичнинг қабул қилган буйруғи муҳокамага муҳтож эмас [...] Холислик бу ҳар бир одамнинг виждон суди. Мен ҳам ҳеч қачон адолат тарозисини, ҳақиқатнинг тошисиз тортмаганман. Қандай иш бўлса ҳам, қонун доирасида баҳо бериб келаман. Оддий фуқароми, давлат ходими, қонун барчага баробар!» — деган у.
Шунга қарамай Садир Жапаров ўзи илгари сурган янги Конституциянинг 70-моддасига кўра, бош прокурорни парламентнинг розилигисиз бўшата олмайди.