Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Миллий фтизиатрия марказининг директори Мадамин Каратаевни эгаллаган хизматидан бўшатди.
Мадамин Каратаев — тиббиёт фанларининг доктори, профессор. У 2018-йили соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
2021-йили апрель ойининг охирида вазирнинг ўринбосари хизматидан бўшатилиб, Миллий фтизиатрия марказининг директори этиб тайинланган.
Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев президент Садир Жапаровга муассасанинг беш ходимини ишдан бўшатишни тавсия қилган.
Вазир ўзининг уч ўринбосарини — Жалаладин Рахматуллаевни, Улук-Бек Бектургановни ҳамда Жапаркул Ташиевни хизматдан олишни кўзлаган. Улар вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровнинг буйруғи билан 4-июнда эгаллаган хизматидан бўшатилди.
Улардан ташқари ишдан олинувчи ходимдарнинг рўйхатида Миллий фтизиатрия марказининг директори Мадамин Каратаев билан Дори-дармон ва тиббий техника департаментининг директори Нурдин Кагаздиев ҳам бор эди.
Алимқадир Бейшеналиев эса 2-июнь куни Бош прокуратура тарафидан «коррупцияда гумонланиб» қўлга олинган. Унга етти модда билан жиноят иши қўзғалгани маълум бўлиб, МХДҚнинг ТИЗОсига қамоққа киргизилган.
4-июнда президент Садир Жапаров Бейшеналиевнинг иши бўйича комиссия тузганини айтган. Тергов вақтида Бейшеналиев ҳам, бош прокурор Қурманқул Зулушев ҳам эгаллаган хизматидан вақтинча бўшатилгани маълум бўлган.