Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг Ўш шаҳар бошқармаси бошлиғи Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимига пора бераётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда 31 май куни Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, гумонланувчи мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича терговгача бўлган тергов жараёнида ижобий қарор қабул қилишга ёрдам бериш учун махсус хизматларга пул таклиф қилган.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, гумонланувчи Ўш гарнизони гауптвахтасига киргизилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, 18-май куни Ўш шаҳар ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ходими 20 минг сўм пора олаётган вақтда қўлга олинган эди. Гумонланувчи 1500 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган.
Коррупция даражасини ўрганаётган Transparency International халқаро ташкилотига кўра, Қирғизистон 2021-йилда коррупция бўйича 27 балл билан 144-ўринни эгаллаган. Бу кўрсаткич 2020-йилдагидан 20 поғона паст – ўтган йили Қирғизистон 31 балл билан 124-ўринда эди.