1-июлдан бошлаб энергетик ичимликларини ишлаб чиқариш ва импорт қилишга солиқ солинади

327

1-июлдан бошлаб Қирғизистонда ТЭИ ТН 2202 товар позициядаги сергаклантирувчи (энергетик) алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш ва импорт қилишга акциз солиғи солинади. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати билдирмоқда.

*ТЭИ ТН 2202 товар позициясига сувлар, жумладан шаканинг ёки бошқа ширин таъм берувчи ёки таъм-хид берувчи қўшилмалари мавжуд минерал ҳамда газланган ичимликлар киради.

Солиқ хизматининг маълумотига кўра, акцизнинг нархи 1 литр учун 10 сомни ташкил қилади.

«Организмга сергаклантириш таъмирини таъминлаш учун етарли миқдорда кофеинни ва (ёки) бошқа сергаклантирувчи компонентларни ўз ичига олган махсус йўналишдаги алкоголсиз ичимликлар  бўлиб ҳисобланади», — деб атйилади Солиқ хизматининг сайтида.