Вазирлар маҳкамаси етакчисининг биринчи ўринбосари Арзибек Кожошев Евросиё иқтисод комиссиясининг энергетика ва инфраструктура вазири бўлиб тайинланди. Маълумот ЕИКнинг сайтида эълон қилинди.
У ердан бу хизматда 2021-йилнинг июнидан бери «Мекен Ынтымагы» партиясининг етакчиси Темирбек Асанбеков ишлаб келганини қўшимча қилишди. Айни вақтда Асанбеков нима сабабдан ишдан олингани айтилмаган.
Энди Кожошев Евросиё иқтисодий иттифоқининг энергетика, инфраструктура ва транспорт масалаларига маъсул бўлади.
ЕИК дегани нима?
Евросиё иқтисод комиссияси (ЕИК) — Евросиё иқтисодий иттифоқи бирлигининг (ЕОИИ) барқарор ишлаб турган тартибга солувчи идора. Комиссия Олий Евросиё иқтисодий кенгашига бўйсунади. Комиссиянинг қарорлари ЕОИИ, Божхона бирлиги ва Умумий иқтисод ҳудуднинг аъзо давлатлари ҳудудида амалга оширилиши керак.
Евросиё иқтисодий комиссияси кенгайишининг таркибига Россия, Қозоғистон, Беларус, Арманистон ва Қирғизистон киради.
Евросиё иқтисодий комиссиясининг асосий вазифаси бўлиб Евросиё иқтисодий иттифоқининг, Божхона иттифоқининг ва Умимий иқтисодий ҳудуднинг ишлашига ва ривожланишига шароитларни таъминлаб бериш ҳисобланади.