30-майдан тортиб 3-июнга қадар Бишкек – Норин – Торуғарт авто йўлида об-ҳаво шароитига қарамай тошларни тушириш ишлари ўтказилади. Бу ҳақда «Қирғиз Темир йўли» давлат ишхонасининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, тош туриш иши Боом қапчиғайининг 129-чақиримида ўтказилади.
Ишлар, матбуот хизматидан билдирилишича, авто йўл билан темир йўлнинг хавфли қисмини ёпишдан бошланади.
«Ишлар ҚР ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг ходимлари тарафидан йўлни қисмат тўсгандан кейин, кундузги маҳаллий вақт бўйича соат 09:00дан 15:00гача ўтказилади. Йўлни тозалаш вақтида транспорт бир қисм бўйича йўналтирилади», — деб таъкидлашди давлат ишхонасидан.
Бундан ташқари, матбуот хизматидан йўлда 40дан ортиқ автомобил тўпланиб қолган вақтда тош тушириш ишлари вақтинча тўхтатилиб, машиналарнинг ўтишига рухсат берилишини қўшимча қилишди.