Фойда эмас, хавфсизлик керак. Такси ҳайдовчиларини лицензия олиш мажбуриятини юклаш таклиф қилинмоқда

325

Ички ишлар вазирлиги «Лицензия-рухсат бериш тизими ҳақида»ги қонунга ўзгартиришларни ишлаб чиқди. Ҳужжат такси ҳайдовчиларини лицензия олиш билан вазифалантиради. Қонуннинг лойиҳаси жамоат муҳокамасига қўйилди.

Эндиликда қонунда автомобил транспортида йўловчи ташиш лицензияланиши кераклиги кўрсатилган, йўловчи таксилари эса бундан мустасно. Ички ишлар вазирлиги таксилар учун ушбу имтиёзни бекор қилишни таклиф қилмоқда.

Муассаса бу чора такси ҳайдовчиларнинг фаолиятига иқтисодий томондан «у қадар таъсир қилмайди», мақсади «фойда кўриш эмас, йўловчи ташишнинг хавфсизлигини таъминлаш» деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, ИИВ бугунги кунда лицензияни бир йилга 500 сомгагина олса бўлишини ёдга солди.

Ҳозирда таксистлар ихтиёрий патент билан ишлашади. ИИВ бу бозорда йўловчи ташувчиларнинг, кичик автобусларнинг ҳамда енгил таксиларининг (масалан, «минивэнларнинг») ўртасида тенг бўлмаган рақобатга олиб келмоқда деб айтди. Бундан ташқари, вазирликдан бугунги кунда машинаси бор одамнинг бари йўловчи ташишнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни сақламаган киши таши олишини билдиришди.

Енгил таксиларга лицензия киргизиш ҳақидаги талаб президент Садир Жапаровнинг 2021-йилнинг декабрида қўл қўйган Қирғизистоннинг йўлларидаги авто ҳалокатлари ҳақида фармонида ҳам киритилган.

Аввалроқ ИИВ барча ҳалокатли йирик авариялар халқаро ва республика аҳамиятидаги йўлларда қайд этилаётганини таъкидлаган.

Мамлакатда йўл ҳалокатларининг сони йилдан йилга ўсмоқда. 2021-йили 7 437 авария қайд этилган, бу ўтган йилга нисбатан 21,3%га кўп. Йўл ҳалокатлари 800 нафарга яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлган.

CABAR.asia таҳлилий порталининг журналистлари 2010-йилдан 2020-йилгача бўлган вақтда Қирғизистонда йўл ҳалокатларидан 10 минг нафардан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилган.