ЕОИИ президентларининг йиғини онлайн ўтади, Бишкекка эса Тоқаевгина келадиган бўлди

294

Евросиё иқтисодий форумининг 27-майдаги йиғини видеоконференция форматида ўтади. Бу ҳақда Евросиё иқтисодиқ комиссиянинг коллегиясининг етакчиси Михаил Мясниковга таяниб Беларуснинг «Белта» нашри билдирди.

Унинг айтишича, саммитнинг кун тартибида 14 масала бор.

«Биз саммитда кўришамиз деб тайёрланаётган эдик, аммо бир кун аввал юз кўришамиз деб тайёрланаётган эдик, аммо бир кун аввал давлат раҳбарлари форумга ва кенешнинг йиғинига видеоконференция алоқаси орқали қатнашамиз деган қарор қабул қилишади», — деди у, бироқ сабабини тушунтиргани йўқ.

Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Арзибек Кжошевнинг айтишича эса, Евросиё иқтисодий форумига Қозоғистоннинг президенти Қасим-Жомарт Тўқаев келади. Иқтисдий форум 26-майда Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтади.

«Форумга қатнашиш учун ЕОИИ давлатларидан бошқа яна ўн давлат ариза берди. Унинг ичида Жанубий-Шарқий Осиё ва Лотин Америка давлатлари бор. Жами бўлиб йиғинга 1,7 минг киши қатнашиши кутилмоқда», — деб билдирди Кожошев.

ЕОИИга аъзо ўлкалар — Қирғизистон, Армения, Беларус, Қозоғистон ва Россия.

Аввалроқ милициядан форум бўйича 23-майдан бошлаб ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари кучатилган тартибда ишлашга ўтишини билдиришган.

26-майдан 28-майга қадар йўл ҳаракатининг хавфсизлигини ҳамда тартибни таъминлаш учун 4 минг милиция ходими ва 200 автомобил жалб қилинмоқчи.