Ўгай отаси зўрлагани айтилган 14 ёшдаги қиз вақтинча холасиникида яшайдиган бўлди

372

Ўгай отаси томонидан зўрланган 14 ёшдаги қиз холасиникига етказилди. Бу ҳақда 24.kg нашрига Меҳнат вазирлигининг оилаларни қўллаш бошқармасининг етакчиси Бакит Тўрўгелдиев билдирди.

Унинг айтишича, ҳозирда қизнинг ўқув масаласи ҳал қилинмоқда. Тўрўгелдиев қизни холасининг яшаш шароити яхши эканини ҳам қўшимча қилди.

«Жабрланувчи кичиклигидан холасининг қўлида тарбияланиб, унга кўпроқ ишонар экан. Милицияга аризани айни шу холаси ёзган, жабрланувчи опасига барини айтиб берган экан», — деди бошқарманинг етакчиси.

Тўрўгелдиев ҳозирда жабрланувчи қиз билан психологлар ва асраб олиш органларининг ходимлари ишлаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, тиббиёт ва суд ходимларининг қароридан кейин қиз холаси билан қолиши мумкин.

«Агарда қиз холаси билан яшашни истаса, унда бу масала ишлаб чиқилади. Жабрланувчининг танлов ҳуқуқи бор», — деб тушунтирди Бақит Тўрўгелдиев.

Милиция 16-майда 14 ёшдаги ўгай қизини зўрлашда гумонланиб 35 ёшдаги кишини қўлга олган.

Вилоят ИИБнинг маълумотига кўра, терговда гумонланувчи айбини бўйнига олган. У Соқулуқ туман ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилган. Факт жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига «Зўрлаш» моддаси билан қайд этилган.

Қизнинг зўрлангани ҳақида 6-майда қизнинг қариндоши билдирган. У балоғатга етмаган жиянини ўгай отаси кўп йилдан бери зўрлаб юрганини айтган.

«Ариза эгаси изоҳ бериб, ўспирим қизнинг 36 ёшдаги Б.А. исмли онаси қизини май ойидаги дам олиш кунлари ташлаб кетганини айтган. У қизнинг ҳатти-ҳаракатидан шубҳаланиб, суҳбатлашганда кўп йиллар давомида ўгай отаси тарафидан зўрловга дучор бўлиб келганини тушунтирган»,— деб айтилади маълумотда.

Январь ойида таълим ва билим вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова 2021-йили 417 нафар бола зўравонликка учраганини билдирган унинг ичидан 118 нафар бола жинсий зўравонликка дучор бўлган.

Сиз ёки сизнинг яқинларингиз зўравонликка учраган ҳолатда мурожаат қилинувчи кризис марказларининг манзиллари ва телефон рақамлари:

  • «Шанс» кризис маркази - Бишкек Чуй проспекти 207, 509-хонадон, телефон: 0709710320;
  • «Сезим» кризис маркази - Бишкек Табишалиев кўчаси 3, телефон: 0312512640;
  • «Энсан — Диамонд» жамоат ташкилоти - Ўш Ленин кўчаси 205/105, телефонлар: 0772328960, 0322222965;
  • «Акилкарачач» кризис маркази - Ўш вилояти. Гулча қишлоғи, Набережная кўчаси 1, телефонлар: 0555281423, 0776281423;
  • «Аруулан» кризисз маркази - Ўш Ленин кўчаси, 205-уй, телефонлар: 0776380777, 0322255608;
  • «Ақ Журок» кризис маркази - Ўш Ленин кўчаси, 205-уй, телефонлар: 0550231329, 0322245976;
  • «Мээрбан» Кризис ташкилоти - Ўш Ленин 312/23, телефон: 0773843461;
  • «Тендеш» Кризис Маркази нодавлат ташкилоти – Норин Қирғиз кўчаси 31/3, телефонлар: 0700257890, 0352250270, 03522295047;
  • «Аялзат» жамоат фонди қошидаги «Маана» кризис маркази – Талас Тағайбоева кўчаси, 274/2, телефонлар: 0557484713, 0342255885;
  • «Жанил Мирза» кризис маркази - Боткен Сидиқов кўчаси 3, телефон: 0777393077;
  • «Каниет» кризис маркази - Жалолобод Б.Осмонов кўчаси, 113-уй, телефон: 0372255084;
  • «Аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш» жамоат ташкилоти – Қоракўл Абдраҳмонов кўчаси 105-14, телефонлар: 0392251091, 0553835717;
  • Чўлпон-Ота шаҳридаги «Алтинай» кризис маркази – 0709694550;
  • Қоракўл шаҳридаги «Мээрман» кризис маркази – 0706383637;
  • Қоракўл шаҳридаги «Химая» аёлларга кўмак ва реабилитация маркази – 0702223535 (тўғридан-тўғри йўналиш), 0551733390.