Вазирлар маҳкамаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигига қарашли «Қирғиз туризм» давлат ишхонасининг фаолиятини тугатади. Бу бўйича қарорга вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров 30-апрелда қўл қўйган.
Қарорга мувофиқ, Маданият вазирлигига ишхонани тарқатиш комиссиясини тузиш ҳамда ишхонанинг бўшаган ходимларига қонунларга кўра чиқиш нафақа пулларини ва компенсацияларини тўлаш учун пул маблағларини ажратиш топшириғи ҳам берилди.
Бироқ вазирлар маҳкамаси давлат ҳусусий ҳамкорлик орқали туризмни ривожлантиришга мўлжалланган кучли лойиҳаларни қўллашга тайёр. Бу ҳақда Жапаров 14-майди Чолпонота шаҳрида туризмни ривожлантириш бўйича миллий кенгашнинг 1-йиғинида айтди.
Йиғинда туризм тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар, туризм соҳасидаи давлат сиёсатини амалга ошириш борасида тегишли идораларнинг амалга ошираётган ишлари муҳокама қилинди.
Вазирлар маҳкамасининг етакчиси бу йил мамлакатга туристлар кўп келиши кутилаётганини, шу сабаб «имкониятларнинг баридан фойдаланиш кераклигини» таъкидлади.
«Қирғиз Туризм» давлат ишхонаси 2019-йилнинг бошида тузилган. Унда ишхона «туризм тармоғидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш ҳамда давлат мулки бўлган санатория-курорт ташкилотларини унумли фойдаланиш мақсадида тузилгани» айтилган.