Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев пора олишга гумонланаётган ходим маслаҳатчиси эмаслигини айтди. Бу ҳақда у Kaktus.media нашрига берган интервьюсида билдирди.
Аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати Иссиқкўл вилояти соғлиқни сақлаш координатори ва Қоракўл оилавий тиббиёт марказининг директори қўлга олинганини маълум қилган. У 100 500 сом пора олаётганда қўлга олинди деб билдиришган.
Кейинроқ «Клооп»нинг ҳуқуқ тартибот органларидаги шахсий манбаси соғлиқни сақлашнинг Иссиқкўл вилоят координатори пул олаётганда, ёнида вазирнинг маслаҳатчиси ҳам бўлганини айтган. У сўроққа олиниб, қайта қўйиб юборилган. Маълумотчимиз вазирнинг маслаҳатчиси қайтадан қўлга олинса керак деб тахмин қилди. Чунки унга қарши кўрсатма берилганини айтган.
Бейшеналиев пора олишда гумонланган аёллардан бири — унинг маслаҳатчиси эмаслигини, у ўринбосарининг аввалги котиби эканини билдирди.
« У олган пул байрам учун бўлган. Маълум бўлишича, яқиндагина ҳамшираларнинг куни нишонланган. Унинг қариндошлари кафе эгалари бўлгани учун у бизга уюштириш ишларига ёрдам берди. Шунга тўласин деб пул берилган. Ўша вақтда у қўлга олинди», — деди вазир.
Вазир бундай йўл бидан унга туҳмат қилишни исташаётганини, аммо бундай ҳаракатдан «айбсиз қиз жабрланганини» қўшимча қилди.