11-майда Бишкек — Ўш авто йўлида авто авариядан уч киши ҳалок бўлди, орасида 5 ва 6 ёшдаги ёш болалар бўлган. Бу ҳақда Ўш вилоят милициясидан маълум қилишди.
Маълумотга кўра, «ДЭУ Матиз» русумидаги машинанинг ҳайдовчиси машинани бошқара олмай қарши участкада келаётган «Тойота Ленд Крузер-200» машинаси билан тўқнашган. Авариядан «ДЭУ Матиз»нинг ҳайдовчиси ва унинг ўғли билан қизи вафот этиб, 30 ёшдаги турмуш ўртоғи касалхонага етказилган.
Шунингдек, муассасадан «Тойота Ленд Крузер-200» машинасининг ҳайдовчиси билан 16 ёшдаги йўловчиси ҳам касалхонажа эканини таъкидлашди.
Бу факт Ўзган туман милициясига рўйхатга олиниб, тегишли экспертизалар тайинланди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ИИВнинг маълумотига кўра, Бишкек — Ўш авто йўлининг 6-60-км қисмида жорий йилнинг тўрт ойида 74 йўл ҳалокати қайд этилиб, унинг оқибатида 12 киши вафот этган. Авария оқибатидан 96 киши турли жароҳат олган. Шу билан бирга, ИИВдан тун ичида пиёдаларни уриб кетган ҳолатлар кўп қайд этилаётганини, бунга кўчалардаги сунъий ёруғлантиришнинг йўқлиги ҳам сабаб эканини таъкидлашган.