12-майга ўтар кечаси қаттиқ ёққан ёмғир оқибатида Ўш шаҳрида, Ўш вилоятининг Қорасув ва Баткен вилоятининг Қадамжой туманларида сел келди. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Ўш шаҳрининг 223-кварталида авария оқибатида сел ўтувчи каналнинг 200 метр қирғоғини сел олиб кетган. Бундан ташқари, яқин жойлашган 2 уйни сел сувлари қоплаган.
Қутқарувчиларнинг ёрдами билан сув кирган уйлар тозаланди. Шу вақтда Ўш шаҳар фуқаролик мудофаа хизматларининг кучи билан изга солиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўш вилоятининг Қорасув туманида қаттиқ ёққан ёмғир сабаб сел килиб, 12 уй, мактаб, бола боғча ва тиббиёт марказининг ҳовлисини сув қоплади.
Муассасадан таъкидланишича, табиий офат 11-майда кечки соат тахминан 22:00да бошланган. Ўш — Сари-Тош — Эркечтам авто йўлининг 4-6-7-километрида бошланган селдан Моди қишлоқ ҳукуматининг Қирғизчек, Асанчек, Шарқ қишлоқ ҳукуматининг Фурқат қишлоғида, Наримон қишлоқ ҳукуматининг Беш-Мойноқ қишлоғида уйлар зарар кўрган.
Шунингдек, ФҲВ 4 уйнинг ертўласига сув кириб, 8 уйнинг ҳовлисини қоплаганини таъкидлади.
Қорасув туманида сел оқибатларини бартараф қилиш учун махсус техника ва қутқарувчилар ишламоқда. Бундан ташқари, офатнинг чиқимлари ҳисобланмоқда.
Шунингдек кеча, 11-май куни соат тахминан 19:00 да Баткен вилоятининг Қадамжой туманининг ҳудудида қаттиқ ёққан ёмғир оқибатида Ақтурпоқ қишлоқ ҳукуматининг Ўтукчи қишлоғига сел келган.
Сел сувлари Ақ-Турпак қишлоқ ҳудудининг Ўтукчи қишлоғида 28 уйнинг ҳовлисини, ички хўжалик ариқни, хўжалик йўлларини қоплаган.
Майдан қишлоқ ҳудудининг Сариалтин қишлоғида эса уйларнинг ҳовлисни, мактабни, қишлоқ ҳудудининг биносини сел қоплаб, енгил автомобилни оқизиб кетган.
Боғ қишлоғида уйларнинг ҳовлисни қопалаган. Орозбеков қишлоқ ҳудудидаги Учқун, Бостон, Қара-Кечу, Больничная, Жоокесек-Коргон участкаларида 6 дона бетон кўприкларни оқизиб кетган. Бундан ташқари 250 метр ички авто йўлини бузган.
Ҳозирда сел келган ҳудудга ФҲВнинг Қадамжой туман бўлимининг тезкор гуруҳи жалб қилиниб, сел оқибатида келиб чиққан умумий чиқимлар аниқланмоқда.