Баткен вилоятининг Сулуктү шаҳрида 32 киши озиқ-овқатдан заҳарланиб касалхонага тушди. Бу ҳақда «Клооп»га Соғлиқи сақлаш вазирлигидан билдиришди.
Маълум бўлишича, 8-майда шаҳардаги «Рахат» кафесинда 180 киши никоҳ тўйига келган. Эртасига 32 киши заҳарланиш асоратлари билан касалхонага мурожаат қилган.
Жабрланганларнинг 11 нафари касалхонага ётқизилиб, 21 нафари амбулатор даволанишга юборилган. Касалхонада даволанаётганларнинг аҳволи «ўрта оғир» деб баҳоланмоқда.
Текширув ишларининг давомида тўй куни меҳмондарга гўшт қўшилган палов, тўрт турли салат, уйда тайёрланган ширинликлар, крем қўшилган кондитер маҳсулотлари, ичимликлар ва чой берилгани аниқланган.
Паловдан бошқа озиқ-овқатлар тўй эгалари тарафидан олиб келингани маълум бўлган. Кафенинг эгаси эса «олдиндан берилган буюртма асосида, гаплашилган кунларигина ишлаймиз» деб ишонтирган.
Вазирликдан текширув вақтида аниқланган санитария-гигиена камчиликлар учун кафега 15 минг сом миқдорида жарима солинганини билдиришди.
Ҳозирда тегишли озиқ-овқатлардан намуна олиниб, лаборатория тадиқиқи учун юборилди. Бу фактни Сулукту шаҳар ИИБи текшира бошлади.
Ўшдаги оммавий заҳарланиш
Ўш шаҳрида 1-2-3-май кунлари ширикликдан заҳарланиб 40 киши касалхонага тушган — уларнинг 21 нафари ёш болалар.
Беморлар Қорасув туманидаги «Сахобат» цехидан чиқарилган ширинликларга заҳарлангани аниқланган. Шу сабаб мазкур цехга 7,5 минг сом миқдорида жарима солиниб, фаолияти тўхтатилган.
Оммавий заҳарланишдан кейин Ўш мэрияси оммавий текширув ўтказиб, муддати ўтган маҳсулотлар сотилган дўконларга жарима солган. Текширув давомида олинган 5000дан ортиқ муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларни эса чиқинди майдонига олиб бориб, ёқиб юборишган.