Садир Жапаров Дача-СУ қишлоғига қулаган самолёт бўйича жамоат комиссиясини тузди

305

Президент Садир Жапаров 2017-йилнинг январида Дача-СУ қишлоғига қулаган «Боинг-747» юк ташувчи самолёти билан бўлган авиация ҳалокатининг сабабларини ва натижаларини тадқиқи қилиш бўйича жамоат комиссияси тузилганини билдирди. Бу ҳақда у 10-май куни кечаси Фейсбук саҳифасига ёзди.

Жапаров авиация воқеаларини тадқиқ қилиш бўйича Давлатлараро авиация қўмитасининг (ДАҚ)  самолётнинг қулашига экипажнинг ҳаракати сабаб бўлган деган қарорига қарамай «жамоатчиликда ҳамон саволлар мавжуд» деб таъкидлади.

«[…]Дача-СУдаги фожеали воқеадан беш йил ўтгандан кейиноқ самолётнинг қулашига ким айбдор, юк кимга тегишли бўлган ва жабрланганларга ёрдам қатори тўпланган пуллар қандай бўлиштирилган деган саволлар жавобсиз қолмоқда», — деб билдирди президент.

Жапаров комиссиянинг Дача-СУ фожеасини «холис ва ҳар томонлама тадқиқ қилиш» мақсатида тузганини таъкидлади.

Самолётнинг орқа қисми, 2017-йил 16-январь. Сурат: Александр Ли / Kloop.kg.

Президент жамоатчилик комиссиясига иш  низомларини ишлаб чиқиб, қабул қилиб, ОАВни суриштирувнинг жараёни билан таништириб туришни таклиф қилди.

У шунингдек комиссиянинг ишини таъминлашни Транспорт вазирлиги билан Президент администрациясининг Вазият марказига топширди. Шунингдек бошқа давлат органларига ҳам, жумладан МХДҚ ва ИИВга, маҳаллий ҳукумат органларига жамоатчилик комиссиясига «ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш» ҳамда уларнинг илтимоси бўйича «иш учун зарур бўлган барча материалларни ҳамда ҳужжатларни тезда бериб туришни» ҳам топширди.

Президентнинг фармонига кўра, жамоатчилик комиссияси 2022-йилнинг 1-ноябрь муддатигача авиация ҳалокатига олиб келган вазиятлар, сабаблар ва оқибатлари ҳақида хулосани ҳамдаДача-СУ қишлоғи аҳолисининг муаммоларини умумий ҳал қилиш бўйича тавсияларни бериши керак.

Комиссия таркибига қуйидагилар кирди:

  • ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова;
  • суриштирувчи журналист Дилбар Алимова;
  • «Эйр Манас»  авиакомпаниясининг ердаги хизмат кўрсатиш ва юк ташиш бўйича директори Бекзат Алимов;
  • Элнура Алканова, Очиқ маълумотлар жамғармаси бошқаруви раиси;
  • фуқаролик фаоли Мавлян Асқарбеков;
  • жамоат арбоби, собиқ бош вазир Қубатбек Бўронов;
  • ҳуқуқ ҳимоячиси Толекан Исмоилова;
  • «Стоп Беспредел» ахборот сайти бош муҳаррири Қайрат Кенжебай уулу;
  • ҳуқуқшунос ва истеъфодаги милиция полковниги Кубаничбек Қултаев;
  • фуқаролик фаоли Тимур Маҳмудов;
  • ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова;
  • суриштирувчи журналист Мухаммедали (Али) Тўктақунов;
  • ҳуқуқшунос ва ҳуқуқ ҳимоячиси Нурбек Тўкақунов;
  • журналист Адил Турдуқулов;
  • собиқ депутат Бактибек Турусбеков;
  • ҳуқуқ ҳимоячиси Эркингул Убишева;
  • фуқаролик фаоли Самсаали Четимбаев.

Дача-СУдаги авиа фалокатни суриштирув бўйича жамоат комиссияси тузилишини Садир Жапаров 8-майда айтган. У бу иш бўйича тергов «жуда ёмон ва секин силжиаётганини», терговчилар эса «кўп нарсаларни яшираётган бўлиши мумкин» деб таъкидлаган.

«Фаол фуқароларимизни, суриштирувчи журналистларимизни, нодавлат ташкилотлар вакилларини ҳам чақирамиз. Суриштирувга давлат томонидан ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади. Тергов гуруҳидаги қоғозлар билан танишиш имкониятини тузиб берамиз», — деган Жапаров.

Дача-СУдаги фожеа

«Боинг-747» русумидаги юк ташувчи самолёт 2017 йили январда Дача-Су қишлоғига қулаган. Самолёт Гонконгдан Истамбулга учаётган ва Бишкекнинг «Манас» аэропортидан ёқилғи қуйиб олиши керак бўлган. Самолёт аэропортга етмай, аэропортга яқин жойлашган қишлоққа қулаб, 26 уйни бузган.

Самолёт қулаши оқибатида экипажнинг тўрт аъзоси доҳил 39 киши ҳалок бўлган. Қирғизистон ҳукумати етказилган зарарни 186 млн сомдан ортиқ деб баҳолаган.

Ҳалок бўлганларнинг оилалари билан жабрланганларга самолётга эгалик қилган ACT Airlines турк компанияси билан Қирғизистоннинг ҳукумати кун тўлаб берган. Аммо ҳукумат жабрланганларнинг хавфсизлиги учун тўлаб берилган товонларнинг ўлчамини ошкор қилмаган.

2017-йилнинг апрелида Дача-СУ қишлоғининг турғунлари митингга чиқиб, уларни хавфсиз жойга кўчиришни талаб қилишган. Ҳукумат ўшанда кўчириш масаласи «ҳукумат даражасида ҳал қилинишини ва шу каби бошқа турар жой ҳудудлари билан бирга имтиёзли тартибда кўрилишини» билдиришган.

Бироқ кўчириш масаласи бугунги кунгача ҳал қилингани йўқ. Бу орада Дача-СУда самолёт ҳалокатидан икки йил ўтгандан кейин ерлар сотилиб, уйлар қурила бошлаган, бу эса ноқонуний.

Кейин Халқаро авиация қўмитасининг авиа ҳалокатларни тергови бўйича комиссияси Бишкекнинг қишлоғига қулаган «Боинг-747» самолёти бўйича суриштирувининг натижасини эълон қилган.

Суриштирувга қадар айтилиб келган об-ҳаво ҳолати(самолёт қулаган куни қаттиқ туман бўлиб турган), самолёт техник жиҳатдан ноқулай бўлган эди деган дастлабки версиялар нотўғри бўлиб чиққан.

Экспертларнинг айтишича, қирғиз диспетчерлари борт қўнишни сўраганда барини талабдагидек бажаришган. Самолётнинг авариясига экипажнинг қабул қилган қарори сабаб бўлган.

Ҳисоботда таъкидланганидек, самолётнинг аварияга учрашига қуйидаги факторлар сабаб бўлган: «экипаж “Манас” аэродромига парвоз олдидан схемаларни кўриб дастлабки етарли даражадаги тайёргарлик кўрмаган» ва «экипаж кеманинг учиш баландлигини камайтириш параметрларини танлашда қулай бўлмаган қарорни қабул қилган».