Милиция ходимлари ҳиндистонлик фуқароларни калтаклашда гумонланган икки кишини қўлга олди. Бу ҳақда 11-майда ИИВнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда номаълум уч киши Бишкекдаги Salaam namaste ресторанида Ҳиндистон фуқароларини калтаклаётгани тасвирланган видео тарқаган. Милиция жабрланганлардан бири Миллий госпиталга тушганини, факт бўйича «Безорилик» маоддаси билан жиноят иши қўзғалганини билдирган.
Қўлга олинган гумонланувчилар 2000-йилги ва 2004-йили туғилган йигитлар экани аниқланган. Улар Ленинг туман ИББига етказилиб, шундан кейин Бишкек ШИИББнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилган.
«Ҳозирда тергов амаллари давом этмоқда», — деб қўшимча қилинди ИИВдан.
Шунингдек муассаса жиноятнинг юзини очишга тўсқинликлар яратмаслик ва гумонланувчиларнинг изини яшриб кетишига йўл бермаслик учун видеоназоратдан, жиноят ёки ҳуқуқбузарлик бўлган ерларда гувоҳлар тарафидан олинган суратларни ва видеоёзувларни олдиндан тарқатмасликка чақирди.