Қирғизистонда мактаблар 2024-2025-йиллардан бошлаб 12 йиллик таълимга ўтиши мумкин

287

Қирғизистонда 12 йиллик таълим тизими 2024-2025-йиллардан бошлаб киргизилиши мумкин. Бу ҳақда таълим вазирининг ўринбосари Надира Жусупбековага таяниб 24.kg давлат агентлиги ёзди.

Жусупбекова парламентнинг ижтимоий сиёсат бўйича қўмитасининг 10-майдаги йиғинида Таълим вазирлиги йўл харитасини ишлаб чиққанини айтди.

«Ҳудуддаги мактаблар тайёр. Фақат Бишкекдагина муаммолар бор. Агар китобларимиз тайёр бўлса, у ҳолда  [12 йиллик таълимга] 2024-2025-ўқув йилидан тортиб тўлиқ ўтишимиз мумкин», — деди Жусупбекова.

Мактабларни 12 йиллик ўқишга ўтказиш ташаббуси

Давлат мактабларига 12 йиллик ўқув тизимини киргизиш ташаббуси бу йил апрелда маълум бўлган. Унда таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев болалар 1-синфга олти ёшдан бора бошлашини, 0-синф эса йўқ бўлишини айтган. Унинг айтишича, бунда бола бир йилини бекорга сарфламайди, ўлканинг таълим тизими эса «халқаро андозага кўра» бўлади.

«Ўн икки йиллик мактаб ўқувчиси деганда биз яна бир йил қўшиб ўқитмаймиз. Аввал болаларни тайёрлаш синфи ёки нолинчи деб ўқитар эдик. Дундай бундай услуб йўқ экан», — деб тушунтирган у «Азаттык»қа берган интервьюсида.

Таълим вазирлиги 12 йиллик таълимга ўтишнинг имтиёзлари бўйича ҳам батафсил маълуомт берган.

У ердан мактаб дастури болалар учун юкламни камайтириш ва дастурни 12 йилнинг ичида бирдек бўлишитириш тарафига йўналтириш учун қайта кўриб чиқишини таъкидлашган. Бундан ташқари, вазирлик 12 йиллик ўқув коллежлардаги ҳамда университетлардаги умум таълим предметларини қисқартириб, касб танлашга ихтисослашади деб ҳисоблайди.

Унда муассасадан 12 йиллик ўқув тизимига ўқув материаллари ишлаб чиқилгандан кейин ўтишларини ҳам таъкидлашган. Аммо вазирлик таълим тизими янги тизимга ўтишга тайёр эканини, чунки охирги йиллари Таълим вазирлиги ҳамкорлари билан мактабларда 4 мингга яқин мактабга қадар тайёрлаш синфларини тузишганини айтиб ишонтирмоқда. Уларнинг маълумотига кўра, уларга йилига 5,5 ёшдан 6,5 ёшгача бўлган 100 мингга яқин бола боради.

Таълим вазирлигининг ташаббуси турли фикрларни пайдо қилган. Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари барча ота-она ҳам болаларини бунчалик эрта мактабга бора олмаслигини таъкидлашган. Бошқалар эса мактабларда бусиз ҳам ўринлар йўқ деб айтишган.