Президент Садир Жапаров 9-майда Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 77 йиллигига бағишланган митинг-реквиемга қатнашиб, фахрийларни ва фронт ортида меҳнат қилганларни қутлади.
Президент мангу оловга гул қўйиб, урушда қурбон бўлганларни хотирлади.
«Биз, кейинги авлод – қайси вақтда, қайси ерда бўлмасин, қонли жангоҳда ҳалок бўлганларни хотирлаб, фахрийларимизнинг олдида таъзим қилиб, меҳнат ортида меҳнат қилганларга миннатдорчилик билдирамиз. Тинч ҳаёт, ёрқин келажак учун қон тўккан ота-боболаримиздан ҳар доим қарздор эканимизни унутишга ҳаққимиз йўқ!» — деб ёзилади президентнинг табригида.
Митинг-реквиемга собиқ президент Сооронбай Жээнбеков, Жогорку Кенешнинг раиси Талант Мамитов, давлат котиби Суйунбек Касмамбетов, Бишкек шаҳрининг мэри Эмилбек Абдикадиров ва бошқалар иштирок этди.
1941-1945-йиллар оралиғида фашизмга қарши урушга Қирғизистондан 360 минг нафарга яқин одам қатнашган, уларнинг 90 мингдан ортиғи ортга қайтолмаган.
2022-йили Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги Қирғизистонда урушнинг 146 фахрийси қолганини билдирган. Фашизмга қарши урушнинг фахрийларига давлат ой сайин 7 минг сомдан, Ғалаба куни муносабати билан эса бир сафарги пул ёрдами топширилади. Бу йил ҳар бир фахрийга 100 минг сомдан берилиши маълум қилинган.