Бишкекда 5-майдан 7-майга қадар Қирғизистон ва Ўзбекистон делегацияларининг учрашуви ўтди. Унда қирғиз-ўзбек чегараси бўйича масалаларни келишиш ҳақида суҳбатлашилди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг матбуот хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, икки давлатнинг вакиллари масалани дўстона муҳокама қилиб, қирғиз-ўзбек чегарасини демаркациялаш процессини тартибга солувчи ҳужжатларни келишишга эришди.
Вазирлар маҳкамасидан делегацияларнинг кейинги учрауви Ўзбекистонда ўтишини таъкидлашди.
Қирғиз-ўзбек чегарасида нима бўлган эди?
Қирғиз-ўзбек чегарасида уч қирғизистонликка Ўзбекистоннинг чегарачилари ўқ чиқарган. Бу ҳақда 6-майда МХДҚнинг Чегара хизматидан хабар қилинди.
Маълумотга кўра, воқеа 5-май куни Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманидаги Оқтом қишлоқ ҳукуматига қарашли Тепақўрғон қишлоғида бўлган.
«Ўзбек чегарачилари отган ўқдан 48, 24, 22 ёшдаги қирғиз фуқароси ярадор бўлган. Улар Олабуқа тумани касалхонасига етказилиб, аммо ҳушига келмай вафот этди» , — деб хабар қилинган муассасадан.
Ўқ отилган воқеа бўлган Оқтом қишлоқ ҳукуматининг бошчиси Мирлан Қамчибеков «Азаттык»қа вафот этганлар бир оиланинг аъзолари бўлишганини билдирган.
Кейинчалик МХДҚнинг Чегара хизматининг матбуот хизмати Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг чегара вакиллари учрашиб, уч қирғиз фуқароси ҳалок бўлган инцидент бўйича ўз версияларини айтганини маълум қилган.
Муассасанинг маълумотига кўра, қирғиз томон чегара ҳудудидан 50-55 метр масофада, Қирғизистоннинг ҳудудида гильзалар ва қон излари топилганини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг чегара отряди қирғизистонликларга ўқ чиқаргани бўйича изоҳ беришни талаб қилган.
Бундан ташқари, қирғиз фуқаролари вафот этган ердан 80 метр оралиқда 2000 кг селитра топилган.
Ўзбекистоннинг вакили ҳалок бўлганлар давлат чегарасидан минерал ўғитларни ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат қилганини билдирган. У қонун бузганлар чегарачиларга тош ирғитиб, улар қурол қўлланишга мажбур бўлганини қўшимча қилган.
Томонлар чегарачиларнинг кўз олдида давлат чегарасини тасодифан бузган ҳолатда чегара хизматига қурол қўллланишга кескин турда тақиқ қўйишга келишган.