Президент Садир Жапаров Дача-СУдаги самолёт аварияси бўйича ишни суриштирувчи жамоат комиссиясини тузишга қарор қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари Фейсбук саҳифасига ёзди.
Президентнинг айтишича, мазкур иш бўйича тергов «жуда ёмон ва секин жилмоқда», терговчилар эса «кўп нарсаларни яшираётгани бўлиши мумкин».
«Фаол фуқароларимизни, суриштирувчи журналистларимизни, нодавлат ташкилотлардан вакилларни ҳам чақирамиз. Суриштирувга давлат тарафдан ҳар томонлама ёрдамлар кўрсатилади. Тергов гуруҳидаги қоғозлар билан танишиш имкониятини тузиб берамиз», — деб ундади Жапаров.
Жапаров баёнотида Президент администрациясининг ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бошқармасининг етакчиси Мурат Укушовнинг ҳам алоқа рақамларини қолдирди — 0312 62 50 26.
Дача-СУдаги фожеа
«Боинг-747» русумидаги юк ташувчи самолёт 2017 йили январда Дача-Су қишлоғига қулаган. Самолёт Гонконгдан Истамбулга учаётган ва Бишкекнинг «Манас» аэропортидан ёқилғи қуйиб олиши керак бўлган. Самолёт аэропортга етмай, аэропортга яқин жойлашган қишлоққа қулаб, 26 уйни бузган.
Самолёт қулаши оқибатида экипажнинг тўрт аъзоси доҳил 39 киши ҳалок бўлган. Қирғизистон ҳукумати етказилган зарарни 186 млн сомдан ортиқ деб баҳолаган.
Ҳалок бўлганларнинг оилалари билан жабрланганларга самолётга эгалик қилган ACT Airlines турк компанияси билан Қирғизистоннинг ҳукумати кун тўлаб берган. Аммо ҳукумат жабрланганларнинг хавфсизлиги учун тўлаб берилган товонларнинг ўлчамини ошкор қилмаган.
2017-йилнинг апрелида Дача-СУ қишлоғининг турғунлари митингга чиқиб, уларни хавфсиз жойга кўчиришни талаб қилишган. Ҳукумат ўшанда кўчириш масаласи «ҳукумат даражасида ҳал қилинишини ва шу каби бошқа турар жой ҳудудлари билан бирга имтиёзли тартибда кўрилишини» билдиришган.
Бироқ кўчириш масаласи бугунги кунгача ҳал қилингани йўқ. Бу орада Дача-СУда самолёт ҳалокатидан икки йил ўтгандан кейин ерлар сотилиб, уйлар қурила бошлаган, бу эса ноқонуний.
Кейин Халқаро авиация қўмитасининг авиа ҳалокатларни тергови бўйича комиссияси Бишкекнинг қишлоғига қулаган «Боинг-747» самолёти бўйича суриштирувининг натижасини эълон қилган.
Суриштирувга қадар айтилиб келган об-ҳаво ҳолати(самолёт қулаган куни қаттиқ туман бўлиб турган), самолёт техник жиҳатдан ноқулай бўлган эди деган дастлабки версиялар нотўғри бўлиб чиққан.
Экспертларнинг айтишича, қирғиз диспетчерлари борт қўнишни сўраганда барини талабдагидек бажаришган. Самолётнинг авариясига экипажнинг қабул қилган қарори сабаб бўлган.
Ҳисоботда таъкидланганидек, самолётнинг аварияга учрашига қуйидаги факторлар сабаб бўлган: «экипаж “Манас” аэродромига парвоз олдидан схемаларни кўриб дастлабки етарли даражадаги тайёргарлик кўрмаган» ва «экипаж кеманинг учиш баландлигини камайтириш параметрларини танлашда қулай бўлмаган қарорни қабул қилган».