Президент Садир Жапаров «Кабар» миллий ахборот агентлигига интервью бериб, Бишкек мэриясининг йўловчи ташувчи илк «Белес» қирғиз автобусларининг баҳоси қиммат ва сертификатлари йўқ бўлгани сабаб сотиб олишдан бош тортгани бўйича изоҳ берди.
Жапаров аввал компаниядан бир йил синовдан ўтказиш учун 10 автобус ва 10 троллейбус сотиб олиш қарори қабул қилганини билдирди.
«[Автобуслар] синовдан ўтиши билан оммавий турда буюртма берамиз. 2000 автобусга катта маблағ кетажи. У пул бюджетнинг пули. Кейин барини буюртма қилиб олиб, синовдан ўтмай қолса ким жавоб беради. Бу томонини ҳам кўриб чиқишимиз ҳам керак. Шахсий пулинг бўлса, таваккал қилсанг бўлар эди. Халқнинг ҳар бир тийинини сарфлашда эҳтиёт бўлишимиз керак», — деди президент «муваффақиятнинг эрта кечи йўқ» деди қўшимча қилиб.
Жапаров «агар бари яхши бўлса, “Белес” ҳам оёққа туришини» айтиб, «сабр қилиб туришга» чақирди.
Автобусларни сотиб олиш
19-апрелда парламентнинг Транспорт, коммуникациялар, архитектура ва қурилиш комитетининг йиғинида Бишкек мэриясига қарашли Транспорт департаментининг директори Максат Нусубалиев муниципалитет ҳозирча BELES компаниясидан дастлабки йўловчи ташувчи автобусларни сотиб олишга тайёр эмаслигини айтган. Унинг билдиришича, асосий сабаби — автобусларнинг ўта қимматлиги билан сифат сертификатининг йўқлигида.
«“Белес” (автобус чиқарган ишхона — таҳр.) ишхонаси билан сўзлашувлар олиб борилди. Президент Садир Жапаровдан кейин биў яна бориб келдик. Сифати, тан олиш керак, яхши экан [...] Ишхона бошчисининг айтишича, автобусни йиғишга 254 минг евро сарфланган. Бу мэрия учун жуда қиммат», — деган у.
Нусубалиев ишхона агар 500 автобус сотиб олинса баҳони 178 минг еврога қадар туширишга рози бўлганини қўшимча қилган. Топшириқни ижро қилишнинг муддати 12 ой. Аммо, Нусубалиевнинг айтишича, жаҳон брендларининг баҳоси анчайин паст эканини ҳисобга олганда, «бу яна жуда қиммат».
Президент Садир Жапаров февралнинг ўрталарида илк маҳаллий автобусни тўплаган «Белес» компаниясига борган.
Ўшанда Жапаров ҳукумат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни дастлабки 10 автобусни сотиб олиш билан қўллашини ваъда қилган. Президент агар уларнинг эксплуатацияси муваффақиятли деб топилса, «Белес» билан барқарор асосда ҳамкорлик бўлади деб айтган.
Бишкекнинг вице-мэри Бактибек Абдиев Осиё тараққиёт банкининг лойиҳаси билан маҳаллий автобусларни сотиб олишга тўсқинлик қилган яна бошқа сабаблар борлигини қўшимча қилган. Унинг айтишича, банк бозорда уч йилдан ортиқ вақтдан бери ишлаб келган ва кафолат муддати узайтирилган компанияларнинг машиналарини олиб беришга тайёр. «Белес» эса таклиф қилган автобувларнинг кафолат муддати оз ва двигателлари газ билан ишлайди.
Абдиев мэрия маҳаллий бюджетдан автобусларни сотиб олишга 1 млрд сомга тендер эълон қилганини, унга агарда сифат сертификатини олса «Белес» компанияси ҳам қатнаша олишини билдирган.