Ўзган: Кемпир-Абад сув омборига икки ўспирим чўкиб кетди

326
Кемпир-Абад. Сурат: Kloop

Ўзган туманининг Қизил-Октябрь қишлоғининг 14 ва 15 ёшдаги турғунлари Кемпир-Абад сув омборига чўкиб кетди. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.

Фожеали воқеа 2-май куни соат тахминан 14:00 да қайд этилган. Болаларнинг жасадини ҳамқишлоқлари ўша куни кечки соат тахминан 22:30 да сувдан олиб чиқишган.

Шифокорлар сиртдан текширув ўтказиб, ўспиримлар сувга чўкиб, вафот этганини аниқлаган. Ҳозирда бу факт бўйича тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, милициядан Кемпир-Абад сув омборига чўмилишга тақиқ солиниши ҳақида ёзувлар илинганига қарамай, сувга тушганлар бўлаётганини таъкидлашди.

Ўтган йили июнь ойида Жалолобод вилоятида 17 ёшли бола Кемпир-Абад каналига чўкиб кетган.

Шундан кейин 10-августда 15 ёшдаги турғуннинг жасади Кемпир-Абад каналидаги кўприкнинг остидан топилган.

Муаллиф: Айжамал Туголбай қизи