Жалолободда «Хизб ут-Тахрир» террор ташкилотининг 12 аъзоси қўлга олинди

337

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жалолобод вилоятининг Ақси туманида яширин фаолият олиб борган  «Хизб ут-Тахрир» террор ташкилотининг 4 лидери ва 8 аъзоси қўлга олинганини маълум қилди.

Гумонланувчилар. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

МХДҚ гумонланувчилар 1-майди Каравон шаҳридаги навбатдаги йиғилишга келганда қўлга туширилганини таъкидлади. Тинтув вақтида кўп сондаги экстремистик руҳдаги адабиётлар, мобил телефонлар, тизим блоклари, электрон ахброт воситалари ва ячейканинг молиявий фаолияти ҳақидаги маълумотлар топилган.

«Бу одамлар экстремистик мафкурани тарқатиш мақсадида тизимли ва конспирация асосида диний сабоқларни ўтказишган. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик материалларни тарқатишган» — деб айтилади идоранинг маълумотида.

Махсус хизмати «Экстремистик ташкилотни тузиш ҳамда молиялаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, гумондорлар Жалолобод шаҳрида тергов қамоғига киргизилганини қўшимча қилди.

Ҳозирда уларнинг қўшимча жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича тезкор-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ўтган йилнинг декабрь ойида МХДҚ 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган етти болага «Хизб ут-Тахрир» диний экстремистик ташкилотининг ғоясини ўргатган кишини қўлга олган.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, экстремистик ташкилотнинг 24 ёшдаги М.А исмли аъзоси ўспиримларга араб тилининг грамматикасини ўргатаман деган баҳона билан ноқонуний таълим бериш уюштирган.

«Хизб ут-Тахрир аль-Ислам» (араб. «Ислом озодлик партияси» — таҳр.) ташкилотининг мақсади халифалик тузиб, ислом шариятидаги «ҳақиқий ҳаёт»ни шакллантириш. Мазкур ташкилот 2003-йили Олий суднинг қарори билан экстремистик ташкилот қатори топилиб, Қирғизистоннинг ҳудудида фаолиятини олиб боришга тақиқ солинган.