Бишкекда 9-майда Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан митинг реквием ўтада ва ҳарбий техникалар намойиш этилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбир Бишкек гарнизонининнг ҳарбийлари иштироки билан Ғалаба майдонида ўтади. Ғалаб куни муносабати билан Бишкек гарнизони ҳарбийларининг машқлари кўрсатилиб, дала ошхонаси тайёрланади.
Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, шаҳарда «Ўлмас полк»нинг юриши ҳам ўтади. Иштирокчилар Жанубий дарбозадан «Ғалаба» майдонигача юриш билан келади.
Президент Садир Жапаров эса 9-май куни Мангу оловга гул қўйиб, фахрийлар билан учрашмоқчи.
Президент 27-апрелда ўзининг фондидан Улуғ Ватан урушининг фахрийларига 10 млн 807 минг сом ажратган. Президент администрацияси 9-майда фахрийларга жами бўлиб 120 000 сомга яқин пул берилишини маълум қилган.
«Хотира тадбирига урушнинг фахрийлари ва фронт орти меҳнаткашлари, вазирликларнинг ҳамда муассасаларнинг етакчилари, ҳарбий-дипломатик корпуснинг вакиллари, шунингдек пойтахт турғунлари ҳамда меҳмонлари чақирилди», — деб билдирилди вазирликдан.
Аввалроқ Мудофаа вазирлиги «Клооп»нинг мухбирига Бишкекда 9-майда Ғалаба куни муносабати билан парад бўлмайди деб билдирган.
Ўшанда вазирликдан шаҳарнинг Ғалаба майдонида митинг-реквием ўтиб, унга уруш фахрийлари, фронт ортида меҳнат қилганлар, шаҳар турғунлари ва унинг меҳмонлари қатнашишини, бундан ташқари, гулчамбар қўйиш тадбири, ҳарбий бўтқа ҳамда «Ўлмас полк»нинг юриши ўтишини билдирган. Аммо унда ҳарбий техникалар намойиши ҳақида айтилмаган.