«Аввал саккиз карра судланган». Ўшда қидирувда юрган УЖГ аъзоси қўлга олинди

311

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси бунгача «Товламачилик»да гумонланиб қидирувда юрган,  аввал саккиз марта судланган жиноий гуруҳнинг аъзоси қўлга олинганини хабар қилди.

Товламачиликда гумонланиб қўлга олинган фуқаро. Сурат: Ўш шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати.

Ўш шаҳар ИИБ тарқатган маълумотга кўра, Қорасув туманининг 42 ёшдаги турғуни ўтган йили 15-ноябрда маҳаллий турғуннинг «Мерседес-Бенц» русусидаги машинасини 220 000 сомга баҳолаб олиб, кейин изини яшириб кетган.

Кейин 21-ноябрда яна бир турғуннинг «Нива» машинасини олиб, бошқа бировга арзон сотиб қочиб кетган. Шаҳар милициясининг билдиришича, айни вақтда гумондорнинг устидан тўрт ариза тушди.

Муассасадан гумондор 2016-йилдан бери ИИВнинг махсус рўйхатида уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси қатори рўйхатда турганини таъкидлаб, унинг ҳаракатидан жабрланганлар бўлса 0 3222 4-82-82, 0555 65-65-65 телефонларига қўнғироқ қилиш мумкинлигини эслатди.

Аввалроқ 18-апрелда Бишкек шаҳрининг Ленин туман милицияси «Товламачилик» гумони билан 51 ёшдаги аёлни қўлга олган. Жиноятда гумонланган аёлнинг фаолиятидан турғунлар 80 минг доллар зарар тортган деб баҳолаган.

Унда пойтахтдаги ҳусусий компаниялардан бирининг директори Турусбеков кўчасидаги офисида турғуннинг ишончига кириб, «квартира олиб беришни ва олган пулини уй карра кўпайтириб беришни ваъда қилиб» 9 минг 750 АҚШ долларини олгани айтилган. Кейин аёл яширинган.

Факт бўйича «Товламачилик» моддаси билан қўзғалган ишнинг асносида Ж.А номли аёл қўлга олиниб, Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилган. Ленин туман милициясидан гумонланувчининг устидан яна тўрт ариза тушганини таъкидлашган.

Муаллиф: Айжамал Туголбай қизи