Президент маъмуриятининг ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Алтинбек Жумаев ОАВни «дўст» ва «дуўман» деб бўлмаслигини билдирди. Бу ҳақда у журналист Майраш Базлакуновага берган интервьюсида айтди.
У аввалги ҳукуматнинг даврида ишлаган давлат сиёсат хизматининг етакчилари журналистларни ажратиб келишган, аммо бугунги кунда ундай эмас деб қўшимча қилди.
«Мен ҳеч кимни ажратмайман. Менда оппозиция, пропозиция деган сўз йўқ. Энг асосийси адолатли ва аччиқ бўлса ҳам ҳақиқатни тўғри берганларни [ОАВ] қўллайман. Улар билан ҳамкорликка тайёрман», — деб ишонтирди.
Жумаев президент Садир Жапаров ҳам ОАВни давлат ёки ҳусусий деб бўлмаслигини таъкидлади. Давлат раҳбари эса аввал интервью берган нашрларни, ахборот сиёсат хизматининг етакчисининг айтиши, президент ўзи танлаган.
Садир Жапаров президент бўлиб сайлангандан бери бир неча нашрга интерьвю берган. Уларнинг қаторида «Кабар», «Вечерний Бишкек», «24.kg», «Aryba.kg» ҳамда «Азаттык» нашрлари бор.
ОАВга нисбатан босим, таҳдид ва тазйиқ
Охирги йилларда журналистлар фаолияти сабабли тўсқинликларга, босимга ва иш вақтидаги куч қўлланишларга тез-тез учрай бошлади. Буни «Клооп»нинг охирги беш йилга кўра таҳлили ҳам тасдиқлайди.
Журналистларни камситиб, қўрқитиб, аппаратларини бузиб, машиналарини ёқиб, офисларини тўнаб кетишади. Уларни арматура билан бошига уриб, бўғиб, ерга йиқитиб судрашажи. Ҳужумларнинг деярлик бари иш вақтида ёки уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлади.
Журналистлар ҳукуматнинг ҳам, оддий фуқароларнинг ҳам зўравонлиги ҳамда руҳий босимига учрайди — бу воқеаларнинг деярлик ярмига давлатнинг вакиллари масъул.
Бундан ташқари, охирги вақтларда номаълум одамлар турли нашрларда ишлаган журналистларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини ҳам бузиб кириш ҳаракатлари кўпайди. Бу ҳаракатларни биргина нарса бирлаштиради, кўпинча ҳужумлар биргина провайдернинг интернетини қўлланган русуми битта телефондан амалга оширилмоқда.
Бунинг бари Қирғизистонда ОАВга нисбатан босим кучаяётган шароитда бўлмоқда.
Аммо Садир Жапаров Қирғизистонда ОАВ вакилларига ҳеч қандай босим қилингани йўқ деб айтиб ишонтиришда давом этмоқда.
Шу билан бирга, президент ўзига қарши айтилган «танқидни» кўтара олмайди. Жапаров 2020-йили ҳукуматга келгандан бери журналистларни танқид қилиб келади. Масалан, 2020-йилнинг ноябрида «Азаттык»нинг журналисти Жапаровнинг тарафдорлари босим ўтказаётганини билдирган. Бунга президент журналистлар ўзлари айбдор, факларни «сохталаштирмаслиги» керак деб жавоб берган.
Яқиндагина суриштирувчи журналист Болот Темировга нисбатан қўзғалган жиноят ишлари ҳам давлатда журналист бўлиш хавфли эканини тасдиқлаб турибди. Темировга қарши уч жиноят ишининг иккиси февралда қўзғалган. У ишлар билан Темировни Temirov LIVE’нинг журналистлари МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас ҳақида суриштирув чиқаргандан кейин таништиришган. Суриштирувда Тай-Мурас Ташиевга тегишли дейилган «Мока Групп» компанияси Жалолободда бензин билан таъминлашга боғлиқ тендерларни юта бошлагани айтилган.
Темиров 20-апрелда милиция унга нисбатан «Ҳужжатни сохталаштириш», «Давлат чегарасидан ноқонуний кесиб ўтиш» моддалари билан жиноят иши қўзғаганини билдирган. Аввалроқ суриштирувчи-журналистга «Гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, кейин у «Гиёҳванд моддаларни ноқонуний тайёрлаш» моддасига алмаштирилган.
Темиров бу жиноят ишларини журналистларнинг гуруҳи МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевни оиласининг «ишларини» ошкор қилаётгани учун тазйиққа олинмоқда деб атаган. Адвокатлар журналистга нисбатан қўзғалган жиноят ишларини «бутунлай абсурд» деб аташган.